RU

Последние новости

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

"Динамо" Сирожиддин Сайфиев олдидаги қарзларини тўлади Новости

"Динамо" Сирожиддин Сайфиев олдидаги қарзларини тўлади

Бугунги кунда «Динамо» клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиевнинг ҳолати футбол жамоатчилиги, мухлисларимизни беэътибор қолдирмаяпти.
Барча имконқадар ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.

Шу жумладан, «Динамо» ПФК жамоаси ҳам футболчини ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга интилмоқда. Клуб стадион ва мухлислар ҳамкорлигида «Динамо» - «Бухоро» учрашувида «Сирож, Самарқанд сен билан» акциясида қатнашди.

Сирожиддин Сайфиев клубимизда фаолият юритган сўнгги 2014 йилда «Динамо» ПФКнинг футболчи олдида қарздорлик ҳолати мавжуд бўлиб, клубнинг олдинги раҳбарияти давридан бу қарз қолиб кетган. Шунга қарамай, жорий йилда «Динамо» ПФКда янги раҳбарият иш бошлаган бўлсада, ушбу қарздорлик ҳолатини имконқадар ёпган.

Қолаверса, бунга қадар Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Фарҳод Магаметов ва «Келишилган ўйинларга қарши курашиш» қўмитаси раиси Аҳрол Иноятов мурожаатига жавобан, «Динамо» ПФК белгиланганидек, 24 апрель, душанба куни Сирожиддин Сайфиев олдидаги ойлик маош қарзларини ҳисоб-китоб қилиб, тўлади.

Бундан буён ҳам Самарқанд вилояти Ҳокимияти ва «Динамо» ПФК раҳбарияти Самарқанд футболи намояндаси бўлган Сирожиддин Сайфиевга ёрдам бериб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этади.
Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика