"Динамо" Шокир Йўлдошевни "Насаф"дан ижарага олди
28 июл 2021 20:32
Новости
"Динамо" Шокир Йўлдошевни "Насаф"дан ижарага олди
Дукент тоғли ҳудудида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган "Динамо" жамоаси сафига «Насаф» яримҳимоячиси Шокир Йўлдошев келиб қўшилди. 25 ёшли яримҳимоячи мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида "Динамо"да ўтказади.
Аввалроқ, клуб Рўзимбой Аҳмедовнинг ҳам трансферини эълон қилган эди. Тажрибали ҳужумчи билан ҳам мавсум якунига қадар шартнома имзоланган.
Шунингдек, клуб Михайло Удод ва Жамшид Ҳасанов билан шартномани бекор қилган бўлса, Дилшод Ҳамроев ва Фахриддин Aлимов жамоа рўйхатдан чиқарилган.
Маълумот учун, 24 июлдан 1 август кунига қадар тайёргарлик кўрилиб, август ойининг биринчи кунида Дукентдан Самарқандга қайтилади.
Эслатиб ўтамиз, "Динамо" жамоаси Про лига 14-тури доирасида 5 август, пайшанба куни Ғузорда "Шўртан" жамоаси меҳмонига айланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии