RU

Последние новости

12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  0 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0

"Динамо" Самарқанд футболи музейида бўлди Новости

"Динамо" Самарқанд футболи музейида бўлди

Теги :  Динамо
Хабарингиз бор, уч йил аввал Самарқанд футболи фахрийси Валерий Қодиров фаоллигида «Динамо» стадионида Самарқанд футболи мезейи ташкил этилган эди.

Уч йиллик фаолияти давомида музей яна бир қанча тарихий экспонатлар билан бойиди.

Куни кеча Илҳом Шарипов бошчилигидаги «Динамо» жамоаси ушбу музейга ташриф буюришди. Ташриф давомида хизмат кўрсатган спорт устаси, футбол фахрийси Валерий Мамажонович «Динамо» футболчиларига Самарқанд футболининг ўтмиши ҳақида гапириб бериб, клуб вилоят футболи мавқеини ошириши лозимлигини уқтирди.

«Илҳом Шарипов жамоага бош мураббий этиб тайинлангач, клуб асоси маҳаллий ёшлардан ташкил этилгани ва жамоа айни дамда ўз олдига қўйилган мақсад – Олий Лигага чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб тургани бизни хурсанд этмоқда. Чунки, биринчи ўринда пойдевор яхши қўйилиши керак. Натижа ҳам шундан кейин бўлади. Бугун жамоа аъзоларининг вилоятимиз футболи музейига ташриф буюрганидан жуда хурсанд бўлдим. Ёш футболчиларимиз Самарқанд футболи улкан ва ёрқин тарихга эга эканлигини билиб, вилоятимиз футболи шон-шуҳрати учун курашишлари лозим. Самарқанд футболи 56 йиллик тарихи давомида Европадаги Франция, Венгриядан тортиб, Осиёдаги Вьетнам мамлакатида бўлиб, зафарли натижаларга эришиб қайтганлигини билишлари керак. Зеро, тарихсиз келажак бўлмайди» - дейди Валерий Қодиров.

Футболчилар музейдаги машҳур дарвозабон Лев Яшин, бокс қироли Муҳаммад Алининг Самарқанддаги ташрифи, «Динамо» жамоасининг ярим асрлик даври давомидаги ютуқларини кўриб катта таассуротлар олишди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика