RU

Последние новости

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  14 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

«Динамо» раҳбариятида ўзгариш: Учқун Қобилов ўрнига Дилшод Шарофутдинов бош директор этиб тайинланди Новости

«Динамо» раҳбариятида ўзгариш: Учқун Қобилов ўрнига Дилшод Шарофутдинов бош директор этиб тайинланди

Бугун, 15 декабрь куни «Динамо» ПФК қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда ташкилий масала кўрилди.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда жамоа аъзолари иштирок этган йиғилишда «Динамо» клубининг 2023 йилги мавсумни муваффақиятли якунлагани эътироф этилиб, 2023 йилги мавсумда жамоадан самарқандлик мухлисларнинг умид катта экани таъкидланди.

Йиғилишда сўнгги уч йил давомида «Динамо» ПФК бош директори лавозимида ишлаб келган Учқун Қобилов «Про» лицензияси учун ўқиши сабабли ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Унинг ўрнига клуб ҳомийси ҳамда вилоят раҳбарияти таклифи билан Дилшод Шарофутдинов «Динамо» ПФК бош директори сифатида расман таништирилди. 

38 ёшли мутахассис ўз вақтида «Динамо», «Пахтакор», «Навбаҳор» клублари шарафини муносиб ҳимоя қилиб, сўнгги йилларда жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган эди.

Йиғилиш якунида вилоят раҳбарияти ва клуб ҳомийлари Дилшод Шарофутдиновга катта масъулият юкланганини маълум қилиб, Самарқанд футболини биргаликда янги даражага олиб чиқиш, клуб бош мураббийи Вадим Абрамов билан ҳамжиҳатликда янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни ташкил этиш йўлида омад тилаб қолишди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика