RU

Последние новости

22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  0 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  3 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  121 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  25 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди Новости

"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди

Янги мавсум олдидан Тошкентдаги йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг «Каспий» клубига қарши ўтказган «Динамо» жамоаси Самарқандга ғалаба билан қайтди.

Ўтган мавсумда Қозоғистон Премьер-Лигасига чиқиш учун курашган Актау шаҳрининг «Каспий» клуби Қозоғистон Биринчи Лигасининг етакчи клубларидан бири саналади. Тошкентдаги йиғин доирасида ушбу жамоалар ўзаро ўйинда майдонга тушишди ва қизиқарли кечган баҳсда "Динамо" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида «Динамо» сафида кўрикдан ўтаётган 21 ёшли молдовалик ҳимоячи Раду Рогак томонидан киритилган гол якунда жамоага Қозоғистон клуби устидан ғалаба келтирди, 1:0.

Шу куни жамоа сафида кўрикда бўлган янги футболчилар Фаррух Шотурсунов ва Дамир Низановлар майдонга тушишди.

Бир ҳафта давомида Тошкентда мавсум олди иккинчи йиғинни ўтказган «Динамо» жамоаси ушбу баҳсдан сўнг Самарқандга қайтди.



Назорат учрашуви. Тошкент

24 февраль (жума)

«ДИНАМО» - «КАСПИЙ» (Қозоғистон) – 1:0

Гол:
Раду Рогак, 22.

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Раду Рогак, Илҳом Комилов, Комил Шарофутдинов, Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев, Дамир Низанов, Сардор Сулаймонов, Абдумалик Абдуллаев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аъламхонов, Амиржон Сафаров, Асомиддин Маматов, Темур Файзуллаев, Фаррух Шотурсунов.

Олий Лиганинг 1-тури доирасида 3 март куни Бекободда «Металлург» меҳмони бўладиган «Динамо»чилар ўйинга тайёргарликни Самарқанддаги қароргоҳда олиб боришади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика