RU

Последние новости

07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  0 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  4 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22

"Динамо": Қибрайдан ғалаба билан Новости

"Динамо": Қибрайдан ғалаба билан

Биринчи Лига 30-тури доирасида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида «Пахтакор-2» жамоасига қарши тўп сурган «Динамо» жамоаси сафардан навбатдаги ғалаба билан қайтди.

Ушбу учрашувдан олдин меҳмонларнинг тажрибали футболчилари Алексей Николаев ва Алишер Холиқовлар жароҳатлари боис жамоага ёрдам бера олмасликлари аниқ бўлсада, ёш «динамочилар» шу куни уларнинг йўқлигини билинтиришмади. Аммо шу куни мавсумдаги энг қийин ғалабалардан бири қўлга киритилди.

Дастлабки дақиқалардан то ўйин якунигача баҳс меҳмон жамоа устунлигида ўтган бўлсада, ёш «пахтакорчилар» ҳимояда барқарор ўйин намойиш этишга интилишди ва бу вазифа биринчи бўлимда сўзсиз бажарилди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасига келиб самарқандлик футболчиларнинг ҳужумларидан бири ўз мевасини берди. Жарима майдони ичида ҳимоячилар томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинган Омаджон Тайлоқов, жабрланувчи сифатида белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ зарба билан дарвозага киритиб, ҳисобни очди, 0:1.

Голдан кейин руҳланган кўҳна шаҳарлик футболчилар ҳар икки қанотдан тинмай ҳужумлар уюштиришди. Бу кўрсатма 86-дақиқага келиб ўзини оқлади. Чап қанотдан етказиб берилган тўп оширишни захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчи Асомиддин Маматов бош билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:2.

Шундай қилиб, Тошкентда 4 кун ичида иккита ўйинда майдонга тушган «Динамо» икки ғалаба эвазига 6 очко жамғариб, турнир жадвалида энг яқин таъқибчисидан 8 очкога ўзиб кетди. Захирасида яна битта қолдириган ўйини бўлган жамоа 67 очко билан Биринчи Лигада пешқадамликни мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Самарқанд жамоаси навбатдаги икки турда 12 октябрь куни Нукуснинг «Орол», 15 октябрда эса Урганчнинг «Хоразм» жамоасини қабул қилади.

Биринчи Лига. 30-тур.

7 октябрь (жума)

«ПАХТАКОР-2» – «ДИНАМО» - 0:2

Қибрай, 56 томошабин.

Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент) – 8,2, И. Абдулаков (Тошкент вил.) – 8,3, И. Зоитов (Тошкент вил.) – 8,3, Х. Набиев - 8

Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Голлар: О. Тайлоқов (63, пенальти), А. Маматов (86).

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Убайдулло Набиев, Акмал Бозоров, Искандар Холмирзаев, Омаджон Тайлоқов (Комил Шарофутдинов, 70), Жонибек Кўчимов (Лазиз Нуриддинов, 79), Ислом Шарипов (Жасур Азимов, 46), Виктор Клишин (Асомиддин Маматов, 70), Амиржон Сафаров (Ҳакимхон Аъламхонов, 80).

Огоҳлантиришлар: М. Комилов (14), Ю. Шоимов (39), С. Синдаров (66) – О. Тайлаков (45+2), Л. Нуритдинов (86).

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика