RU

Последние новости

11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4

«Динамо» - «Нефтчи»: 46-учрашув кимга аталади? Новости

«Динамо» - «Нефтчи»: 46-учрашув кимга аталади?

28-турнинг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда «Динамо» ва «Нефтчи» ўртасида кечади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг Олий Лига тарихидаги 46-учрашуви сифатида қолади.

«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ» УЧРАШУВИ ТАНТАШЕВГА ТОПШИРИЛДИ

Олий Лига 28-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум қилинди.

ПФЛ берган рўйхатга кўра, Самарқанддаги учрашувни бухоролик ҳакам Ильгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Рустам Серазетдинов ва Андрей Цапенколар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси сифатида Дмитрий Роман ишласа, ПФЛ вакили сифатида Алексей Фролов тайинланган.

Олий Лига. 28-тур.
8 ноябрь (чоршанба)
“Динамо” (Самарқанд) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Абдивоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ПФЛ вакили: А. Фролов.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК «НЕФТЧИ»ДА


1960 йилда ташкил топган «Динамо» жамоаси ва 1962 йилда ташкил этилган «Нефтчи» жамоаси Олий Лига тарихида ўзаро 45 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 45 баҳснинг 31 тасида ғалаба қозонишган. 11 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Учта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 86-39. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 96 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 36 очкога эга бўлган.

1-ДАВРА: «ДИНАМО» ФАРҒОНАДАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚАЙТГАН

Ушбу жамоаларнинг жорий мавсум биринчи даврадаги учрашувлари Фарғонада ўтиб, «Нефтчи» Вадим Абрамов қўл остидаги дебют ўйинни «Динамо»га қарши ўтказганди.

Ушбу баҳсда «Динамо» мавсумдаги учинчи сафар ғалабасини қўлга киритганди. Самарқандликлар голлларига Жасур Азимов, Ориф Мамажонов ва Амиржон Сафаров муаллифлик қилган бўлишса, «Нефтчи»нинг икки голи Муйдин Мамазулунов ва Шерзод Ҳакимовлар номига ёзилган.

Олий Лига. 13-тур: «Нефтчи» - «Динамо» - 2:3.

Самарқандда ўтган сўнгги олти учрашув:
09.23.2015 «Динамо» - «Нефтчи» 0:1
17.10.2014 «Динамо» - «Нефтчи» 0:0
08.11.2013 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
17.11.2012 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
09.09.2011 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
15.05.2010 «Динамо» - «Нефтчи» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:

“Динамо” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 9 марта зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. 12 та учрашувда “Нефтчи” Самарқандда ғолиб бўлган. Охирги 5 та ўйинда “Нефтчи” сафарда «Динамо» дарвозасига 1 та гол урган.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика