RU

Последние новости

22:10Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  1 21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  13 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  16 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  14 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4

"Динамо" футболчилари Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов "Олимпик" билан ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

"Динамо" футболчилари Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов "Олимпик" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Про лиганинг навбатдаги турида Тошкентда "Олимпик"ни мағлубиятга учратди (2:1).

Ушбу учрашувдан сўнг самарқандиклар сафидаги тажрибали футболчилар Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

Обид Жўрабоев - Худога шукур сафарда ўйнаганимизга қарамасдан ғалаба қозониб олдик. Тўғри бунга қадар меҳмондаги натижаларимиз ўхшамаётганди. Дейлик "Оқ-тепа" билан ўйинда имкониятни бой бериб, қимматли очкони йўқотгандик. Рақибимиз "Олимпик" яхши шаклланган жамоа ҳисобланарди. Тимур Кападзе қўл остида ёш ва ғалабага чанқоқ ўйинчилар жамланганди. Гапни очиғи ўйин жуда қийин кечди. Кўриб турибсиз ҳаво жуда иссиқ. Жамоадошларим қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимдан сўнг мураббийимиз кўпроқ тўп билан ҳаракат қилишимизни таъкидлади. Бунинг натижасида бизда вазиятлар кўп бўлди. Биринчи бўлим охирида Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг ҳисобни тенглаштирган голи қўшимча руҳий устунлик берди, дея оламан. 

Самарқандаги ўйинлар кечки салқинда ўтмоқда. Стадионимизда шароитлар яхши. Футболимиз мутасаддиларидан ўйинларни кўпроқ 19:00дан кейинга қўйишларини сўраб қолардим. Чунки ҳаво иссиқ, бу футболчига жисмоний жиҳатдан қийин бўлади. Учрашувларнинг салқинда ўтиши фақат биз учун эмас, стадионга ташриф буюрадиган мухлисларга ҳам енгиллик беради.


Сардор Эминов - Қийин ўйин ўтказдик. Бундай оғир учрашувлар ҳали яна кўп бўлади. Чунки Про лигада осон ғалаба қозониладиган баҳснинг ўзи йўқ. Нима ҳам дердим, мақсадимиз сари олдинга интилишда давом этамиз. "Олимпик"ни мағлубиятга учратиб муҳим уч очкони қўлга киритдик ва кучли учликка кирдик. "Динамо"ни Суперлигага қайтаришни истаймиз. Буни кўплаб мухлисларимиз кутмоқда. Рақибимиз жорий йилги Про лигани янада қизиқарли ўтишини таъминламоқда. Таркибида ёш иқтидорлар ўзларини кўрсатишга интилишмоқда. Тахминимча улар шу зайилда давом этишса, кучли бешталикка киришади.

 Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика