RU

Последние новости

11:51ФИФА "Лион"га трансфер тақиқи қўйди  1 11:25БАА терма жамоаси тайёргарликни бошлади  7 11:00“Челси“ Италия чемпиони билан шартнома тузмоқчи  0 10:37Салоҳ қачон фаолиятини якунлаш ниятида эканлигини айтди  0 10:13Алонсо “Реал“ раҳбариятидан икки нафар футболчини трансфер қилишни сўради  5 09:52“Лестер“ 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  3 09:02Роналдуда иккита йўл бор  5 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  5 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  5 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  2 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  4 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  5

«Динамо» - «Бухоро»: ким анъанани бузади? Новости

«Динамо» - «Бухоро»: ким анъанани бузади?

Суперлига 18-тури доирасидаги эътиборли тўқнашувлардан бири икки кўҳна шаҳарлар Самарқанд ва Бухоронинг бош жамоалари ўртасида кечади.

Даврон Файзиев ва Муҳсин Муҳаммадиев қўл остидаги жамоалар иштирокидаги учрашув шиддатли ўтиши кутилмоқда.

Суперлига. 18-тур.
27 август (сешанба)
«Динамо» - «Бухоро»
Бош ҳакам
: Акобир Шукуруллаев
Ўйин бошланиш вақти: 17:00

Динамо

Суперлига. Тур 18

27/08/2019, 17:00

3
:
0
Завершен

Бухара

Андрей Сидоров - 68', Саламат Кутибаев - 70', Сардор Сулайманов - 73'

45'
90'
68'  Андрей Сидоров
70'  Саламат Кутибаев
73'  Сардор Сулайманов


Жорий мавсумда...

Ушбу икки жамоа ҳам иккинчи даврани ҳозирча муваффақиятсиз ўтказмоқда. “Динамо” сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлардан кейин турнир жадвалида 9-ўринни банд этиб турган бўлса, “Бухоро” қатор очко йўқотишлар туфайли сўнгги – 14-ўринга тушиб қолди. Самарқанддаги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади.

“Динамо”нинг сўнгги тур ўйинлари:

12-тур. Динамо – Локомотив – 2:1
13-тур. Динамо – Бунёдкор - 1:2
14-тур. Бунёдкор – Динамо - 4:2
15-тур. Локомотив – Динамо - 2:0
16-тур. Динамо – Қўқон-1912 - 0:1
17-тур. Қизилқум – Динамо - 2:1
18-тур. Динамо – Бухоро

«Бухоро»нинг сўнгги тур ўйинлари:

12-тур. Навбаҳор – Бухоро – 3:1
13-тур. Бухоро – Андижон - 1:0
14-тур. Андижон – Бухоро - 2:0
15-тур. Бухоро – Навбаҳор - 0:0
16-тур. Пахтакор – Бухоро - 5:0
17-тур. Бухоро – Сўғдиёна - 1:1.
18-тур. Динамо – Бухоро

Ўзаро учрашувлар: 46-тўқнашув...

Ўзбекистон миллий чемпионати старт берилган 1992 йилдан буён «Динамо» ва «Бухоро» клублари Олий Лигада шу кунгача 45 марта куч синашишган. Шундан 20 та баҳсда “Бухоро”, 16 учрашувда эса “Динамо”нинг қўли баланд келган. 9 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 58:56. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 69 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 57 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг тарихда “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0. Ушбу жамоаларнинг 1-даврада ўтган Бухородаги ўйинларида ҳисоб очилмаган – 0:0.

Факт: «Динамо» 7 йилдан буён «Бухоро»га мағлуб бўлмаяпти

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, “Динамо” 2013 йилдан буён хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин “Бухоро” жамоасига мағлуб бўлгани йўқ.

«Динамо» ва «Бухоро» ўртасидаги сўнгги 10 учрашув:

11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
21.09.2013 «Бухоро» - «Динамо» 0:2
14.06.2014 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
02.11.2014 «Динамо» - «Бухоро» 0:0
20.03.2015 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0
15.04.2017 «Динамо» - «Бухоро» 3:1
16.09.2017 «Бухоро» - «Динамо» 0:0
19.05.2019 «Бухоро» - «Динамо» 0:0.
27.08.2019 «Динамо» - «Бухоро»

Эски танишлар: Насимов ва Муҳаммадиев...

“Динамо” ва “Бухоро” таркибида шундай шахслар борки, улар учун ушбу баҳс собиқ жамоаларига қарши ўйин бўлади. Хусусан, “Динамо” сафидаги Баҳодир Насимов ўтган мавсумда “Бухоро”да муносиб тўп суриб, мухлислар олқишига сазовор бўлган бўлса, “Бухоро” сафида ҳам самарқандлик мухлислар олқишига сазовор бўлганлар бор. Хусусан, “Бухоро” устози Муҳсин Муҳаммадиев 2000-йиллардаги ажойиб ўйинлари ва голлари билан бутун Самарқанд аҳли қалбидан бир умрга ўрин олган. Тожикистонлик собиқ футболчи орадан 18 йил ўтиб, Самарқандга мураббий сифатида ўз жамоаси билан ташриф буюради.

Шунингдек, “Бухоро” ҳужумчиси Сардор Сулаймонов ҳам 2017 йилги мавсумда “Динамо” сафида Олий Лигада дебют қилиб, мухлислар эътиборига тушган.

«Динамо» ва «Бухоро»да тўп сурганлар...
Умуман олганда, ушбу икки жамоада тўп сурган самарқандлик ва бухоролик футболчилар талайгина. Жумладан, Олим Тиллаев, Михаил Фомин, Илҳом Юнусов, Асқар Муҳиддинов, Артём Филипосян сингари самарқандлик футболчилар “Бухоро”да ҳам муносиб тўп сурган бўлишса, Улуғбек Бақоев, Жамшед Саидов, Шуҳрат Файзиев сингари бухоролик футболчилар “Динамо” сафида ҳам мухлислар қалбидан ўрин олишган.

Биласизми...
Муҳсин Муҳаммадиевдан ташқари тожикистонлик Ҳаким Фузайлов ва Раҳматулло Фузайловлар ҳам “Динамо” ва “Бухоро”да фаолият олиб боришган.

Жамоаларнинг 2-даврадаги трансферлари:
«Динамо» трансферлари: Баҳодир Насимов (Навбаҳор), Достон Абдураҳмонов (Нефтчи).

«Бухоро» трансферлари: Фатхулло Фатхуллоев (Тожикистон), Милован Капор (Канада), Жаба Липартиа (Украина), Вили Исиани (Грузия), Асилжон Бегимқулов (Хўжанд), Бобир Амонов (Андижон), Сардор Сулаймонов (Андижон), Мурод Бобожонов (Қизилқум), Даврон Умиров (Бунёдкор).

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика