RU

Последние новости

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  0 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  5 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  96 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

«Динамо» «Бухоро» билан дуранг ўйнади Новости

«Динамо» «Бухоро» билан дуранг ўйнади

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси Тошкентда навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафар Даврон Файзиев шогирдлари Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги “Бухоро” клубига қарши майдонга тушишди. Учрашувда икки томон ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган Самарқанд жамоаси вакиллари 14-дақиқада ҳисобни очишди. Ҳимоячи Ҳакимхон Аъламхоновнинг бош билан йўллаган зарбаси Самарқанддан Қибрайга етиб келган мухлисларнинг олқишига сабаб бўлди, 1:0.

Голдан кейин «Бухоро» жамоаси ҳам ҳужумкорликни оширди. Натижада 34-дақиқада ҳозирда “Бухоро” сафида тўп сураётган “Динамо”нинг собиқ футболчиси Достон Ибрагимов мувозанатни тиклади, 1:1.

Иккинчи бўлимда икки мураббий ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Баҳс якунига қадар самарқандликлар сафидан Отабек Нарзуллаев, Дилмурод Каримов, Нозим Умуровларда, бухороликлар таркибидан Акром Баҳриддинов, Раҳматулла Бердимуродовларда ҳам ҳисобни ўзгартириш имконият бор эди. Тенгкурашлар остида кечган баҳс ўйинга мос натижа билан якунланди – 1:1.

«Динамо» жамоасининг Тошкентдаги йиғини давом этади.

Назорат учрашуви.

12 февраль (cешанба). Қибрай

“ДИНАМО” – “БУХОРО” – 1:1

Голлар: 
Ҳакимхон Аъламхонов 14 – Достон Ибрагимов 34.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Локаев, Аваз Агалиев, Комил Шарофутдинов, Дамир Темиров, Сардор Эминов, Обид Ҳакимов, Санжар Баротов, Воҳид Шодиев. 

«Динамо»: (2-бўлим): Акром Хўжаев, Отабек Нарзуллаев, Шерзод Жалилов, Жасур Уринов, Дилмурод Каримов, Суннатилла Абдуллажонов, Мирзакамол Камолов, Бобур Қосимов, Темур Шарипов, Қадамбой Нурметов, Нозим Умуров.

«Бухоро» (1-бўлим): Н.Ашурматов, А.Кулеша, Р.Очилов, Т.Шамсиддинов, Ж.Убайдуллаев, Б.Шодмонов, А.Жўраев, А.Собиржонов, Д.Ибрагимов, М.Муҳиддинов, А.Тўраев.


“Динамо”нинг 3 ва 4-йиғиндаги назорат учрашувларида қайд этган натижалари:

25 январь. Қибрай
“Металлург” – “Динамо” – 1:0

26 январь. Тошкент

“Бунёдкор” – “Динамо” – 2:1

1 февраль. Навоий
“Қизилқум” – “Динамо” – 2:3

2 февраль. Қарши
“Насаф” – “Динамо” – 0:0.

8 февраль. Тошкент.
“Бунёдкор” - “Динамо” – 1:2

10 февраль. Тошкент.
“Динамо” – “Қирон”(Қозоғистон) – 0:0
“Динамо” – “Машъал” – 0:0

12 февраль. Қибрай
“Динамо” – “Бухоро” – 1:1.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика