RU

Последние новости

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

"Динамо" "Бунёдкор", "Бухоро" ва Қозоғистон клуби билан ўйнайди Новости

"Динамо" "Бунёдкор", "Бухоро" ва Қозоғистон клуби билан ўйнайди

“Динамо” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги 4-йиғинни 5 февралдан Тошкентда бошлади.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини давомида мураббийлар штаби янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш ва назорат учрашувлари режалаштирилган. Хусусан, 8 февраль куни “Динамо” “Бунёдкор” жамоасига қарши майдонга тушса, 10 февраль куни Қозоғистоннинг “Қирон” клуби, 12 февралда эса “Бухоро” жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш кўзда тутилган.

Ушбу йиғин 5 февралдан 18 февралгача давом этиб, сўнг футболчиларга икки кунлик дам берилади. 21 февралдан “Динамо” яна Тошкентда тайёргарлик ишларини давом эттиради.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, “Динамо” жамоаси сафида бир неча йил тўп сурган Жасур Азимов клуб билан хайрлашди. “Динамо” билан шартномаси якунига етган самарқандлик футболчи “Навбаҳор” клуби билан шартнома тузди.

Ўтган мавсумдан буён “Динамо” клубида “Машъал”дан ижара асосида тўп суриб келган дарвозабон Шоҳруҳ Эшбўтаев жамоамизнинг тўлақонли аъзосига айланди. Дарвозабон “Динамо” билан янги шартномага имзо чекди.

“Динамо” жамоасининг 4-йиғиндаги назорат учрашувлари:

8 февраль. Тошкент.
“Бунёдкор” - “Динамо”

10 февраль. Тошкент.
“Динамо” – “Қирон”

12 февраль. Тошкент
“Динамо” – “Бухоро”

“Динамо” жамоасининг 3-йиғин ўтказган назорат учрашувлари:

25 январь. Қибрай
“Металлург” – “Динамо” – 1:0

26 январь. Тошкент
“Бунёдкор” – “Динамо” – 2:1

1 февраль. Навоий
“Қизилқум” – “Динамо” – 2:3

2 февраль. Қарши
“Насаф” – “Динамо” – 0:0.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика