RU

Последние новости

07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  124 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7

Димитар Бербатов: "Роналду ҳали ҳам футбол маъбуди" Новости

Димитар Бербатов: "Роналду ҳали ҳам футбол маъбуди"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Димитар Бербатов манкунианликлар форварди Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

"Гарчи ёши футбол учун катта бўлса-да, бу унинг ўйини ва голларига таъсир қилмаяпти. Бу ёшда АПЛда шунча гол уриш - ақлбовар қилмас натижа. У ўзи қилиши керак бўлган ишни қилмоқда - голлар уряпти.

Унинг "Юнайтед" билан шартномаси яна бир йил давом этади. Менимча бу яхши ҳолат. Бироқ унинг жамоада қолиш ёки кетиши ўзига боғлиқ. Қолса ундан хурсанд бўлардим. Балки бу янги бош мураббийнинг хоҳишига ҳам боғлиқдир. Роналду ҳозир ҳам футбол маъбуди. Бундай даража бўлсанг, кўпроқ сенинг хоҳишинг инобатга олинади.

Роналду жамоадан кетса, уни айблаш ноўрин. Ҳар йили ЕЧЛда ўйнасангиз, бунга ўрганиб қоласиз. Бирданига бир турнирда иштирок этмасангиз, буни қабул қилиш қийин бўлади.

Ушбу мавсумдаги ўйинлари орқали Роналдунинг ўзига қандай эътибор беришини кўришимиз мумкин. Роналду йўқдан бор қилишни, иложсиз ишнинг ўзи йўқлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳали ҳам АПЛ даражасидаги футболчи эканлигини исботлади. Одамлар 37 ёшида уни кўп нарсага қодир эмаслигини айтишганди. Улар хато қилишди.

Менимча у ҳали тўхтамайди ва яна бир неча йил футбол ўйнайди", - деди Бербатов.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика