RU

Последние новости

10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  1 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  1 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  7 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  44 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  60

Дилявер Ваниев: "Суюнов ва Қувватов "Насаф" академиясидан чиқмаган" Новости

Дилявер Ваниев: "Суюнов ва Қувватов "Насаф" академиясидан чиқмаган"

"Машъал" ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечган воҳа дербисидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. “Насаф” биз учун принципиал рақиб ҳисобланади. Улар қанотларда ҳавфли ўйин кўрсатади. Футболчилар эса бунга имконият беришмади. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ўйинга тайёрлаган режамиз иш берди. Рақиб бизни қайсидир маънода ортга қайтишга мажбур қилди. Камчиликлар, хатолар бўлди. Лекин чизиқлар орасидаги ҳудудларни ёпиш ва рақибни қанотга ўтишга мажбур қилиш борасидаги кўрсатмаларимизни йигитлар яхши бажаришди.

Бугун дарвозабонимиз яхши ўйин намойиш қилди. Кичик хатолар бўлиб турди. Лекин, унга катта эътироз йўқ. У “Машъал” академиясидан чиққан. Билсангиз, телевизорда ва бошқа ОАВда Элдор Суюнов, Санжар Қувватовни “Насаф”дан чиққан дейишади. Аслида улар ҳам клубимиз тарбиялананувчилари ҳисобланади. Жамоамиз кўплаб посбонларни етиштириб берган. Ҳозирда “Локомотив”да тўп тепаётган Жавоҳир Илёсов ҳам бунга бир мисол.

“Насаф” академияси ҳам зўр. Бу клубда ишлар тўғри йўлга қўйилган. Шу боис “Пахтакор” ушбу жамоадан кўплаб футболчиларни олади.

Бир очкодан қониқиш хосил қилдимми? Келинг, очиқчасини айтай, натижа қайсидир маънода мени қаноатлантирди”,- дейди Дилявер Ваниев.



Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика