RU

Последние новости

16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  1 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  2 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  3 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  7 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  3 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  1 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  4 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1

Дилявер Ваниев: "Натижани адолатли деб бўлмайди. Кимдир ютиши керак эди" Новости

Дилявер Ваниев: "Натижани адолатли деб бўлмайди. Кимдир ютиши керак эди"

Про-лиганинг 9-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги дурангдан сўнг "Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашув Про-лиганинг марказий ўйини бўла олди. Майдондаги футболчилар тезкор ва жанговар ўйин намойиш қилди. Умуман олганда икки жанговар жамоа ўзаро тўқнаш келди. Натижа... Иккала жамоада ҳам яхши вазиятлар бўлди. Натижани адолатли дея олмайман. Кимдир ғалаба қозонса бўларди. Барчасини борича қабул қиламиз. 0:0. Олдинга интилишда давом этамиз.

- Ушбу икки жамоа мавсумолди йиғинларда ҳам ўзаро синов-назорат учрашуви ўтказганди. Ўшанда ҳам жамоалар кам вазиятларга эга бўлишганди. Бу икки жамоанинг ўйин сифати айнан шундай эканлигидан далолатми?

- Бугун зерикарли ўйин бўлди деб ҳисоблайсизми? 

- Шунчаки кам вазият юзага келтирилди.

- Бундай ўйинларда вазиятлар кўп бўлмайди. Ўйин олдидан гол ўтказиб юбормасликни ва ҳимояда мустаҳкам ўйнашни мақсад қилгандик. Мавсумолди назорат ўйинларида эса биз асосий таркибни аниқлаётгандик. Назорат ўйини ва расмий ўйинни ўзаро солиштириб бўлмайди. Бугун ҳимояда жуда масъулиятли ўйнашга ҳаракат қилдик. Шундай ҳам белгиланган даражада ўйин ўхшади. "Локомотив"нинг сўнгги икки ўйинини кузатиб чиқдик. Барчанинг хатолари бор. Биз ҳам хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика