RU

Последние новости

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  6 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  13 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

Дилявер Ваниев: "Клубнинг молиявий ҳолатига мен жавоб бермайман" Новости

Дилявер Ваниев: "Клубнинг молиявий ҳолатига мен жавоб бермайман"

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Андижон" - "Машъал"(2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

Бугун қийин об-ҳаво шароитидаги қийин ўйинни ўтказдик. Бундай қорли майдонда ўйлаган режаларни амалга ошириш оғир. Нима ҳам дейишим мумкин? Бу майдонда иккала жамоа ҳам ўйнади. Шунга қарамасдан, йигитларимиз қийин шароитда бўлса-да, охиригача курашишга ҳаракат қилди.

Албатта, бизнинг бугунги ўйин учун режаларимиз бошқача эди. Аммо ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаммаси ўзгариб кетди. Ҳозир гапирсам баҳона бўлиб қолади. Афсуски, охирги дақиқаларда ҳимояда йўл қўйган хатоимиз қимматга тушди. Оддий вазиятдан гол ўтказиб юбордик.

Клубнинг молиявий ҳолати ҳақида мен жавоб бермайман. Буни мендан сўраманг. Ушбу ўйинга етиб кела олдик. Менинг ишим жамоани шуғуллантириш ва ўйинга тайёрлаш. Биз қўлдан келганича ушбу баҳсга тайёргарлик кўрдик.

Сардор Абдураимов нега захирадан майдонга тушди? У машғулотга қўшилганига ҳали кўп бўлмади. Сардор бизнинг асосий футболчимиз. Бугун қаердадир хато қилгандирмиз, ҳаммасини кўриб чиқамиз", - дейди Ваниев.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика