Дилявер Абибуллаев: "Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак"
24 сен 2016 12:23
Новости
Дилявер Абибуллаев: "Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак"
"Машъал" - "Андижон" учрашувидан олдин мезбонлар вакили Дилявер Абибуллаев ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги баҳс қизғин ва муросасиз бўлишига шубҳам йўқ, "Андижон" жуда яхши ва анча тартибли жамоадир. Жамоавий ўйин шакилланган шунинг учун бугунги ўйин қизиқарли бўлади. Ўтган баҳсда сўнги сонияларда жуда аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик, бундан эса муҳлисларимиз жуда қаттиқ ранжишди.
Энди бугун "Андижон" жамоасини мағлуб этиб мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак, ўйлайманки бугун жамоамиз бунга қодир ва уддалашади. Бугунги учрашувда жамоамизга омад тилайман", - дейди Дилавер Абибуллаев.
"Машъал" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии