RU

Последние новости

01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  1 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  2

Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтадими? Новости

Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтадими?

Иккинчи даврани муносиб ўтказишни режалаштираётган "Навбаҳор" эртадан сўнг Чирчиқ туманида дастлабки йиғинни бошлайди.
Айни пайтда мураббийлар жамоани кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Асосий урғуни дарвоза ва ҳужум чизиғини кучайтиришга қаратишмоқда. Маълумотларга қараганда Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор"), Мамур Икромов ("Металлург") ва бир-иккита ёш посбонлар билан музокаралар ўтказилмоқда.

Ўз навбатида ҳужумчилардан "Металлург", "Насаф" жамоаларида тўп сурган ҳамда жорий мавсум "Нефтчи"да ўзини кўрсата олмаётган Зоҳид Абдуллаев, йил бошида "Навбаҳор" йиғинларида иштирок этиб, кейинчалик ўз хоҳишига кўра "Оқтепа"га йўл олган Алишер Шоғуломов ва номи сир тутилаётган бошқа ҳужумчилар "лочинлар" таркибида кўриниш бериши мумкин.

"Бунёдкор"дан ижарага олинган Шукурали Пўлатов агарда "Навбаҳор"ни тарк этгудек бўлса, унинг ўрнига жорий йилда Фарғонада тўп сураётган собиқ "навбаҳорчи" Жаҳонгир Меҳмонов келиши мумкин. Ҳозирча Пўлатовнинг Наманганни тарк этиши мавҳум бўлиб турибди. Ўз навбатида "Бунёдкор" хориждан бошқа марказий ҳимоячи изламоқда.

Клуб раҳбарияти асли наманганлик бўлган, ҳозирда бошқа жамоаларда тўп сураётган футболчиларни ҳам таркибга жалб қилишмоқчи. Билишимизча, "Локомотив"да асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтиши мумкин. Агар чиндан ҳам футболчига таклиф билан чиқишса, Жабборов ўз уйига қайтишга қарши эмас.

Ҳозирча жамоани тарк этувчилар маълум эмас. Йиғинлар бошлангач, кетувчилар номи аста-секин маълум бўлиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика