RU

Последние новости

08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  3 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  36 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  13 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308

Дилшод Хайдарқулов: "Кучли жамоаларга қарши қарши ҳужумда ўйнашга мажбурмиз" Новости

Дилшод Хайдарқулов: "Кучли жамоаларга қарши қарши ҳужумда ўйнашга мажбурмиз"

Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 1 босқич 3-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Учинчи куннинг биринчи ўйинида ўзига хос сенсация қайд этилди. Аутсайдерлар қаторида бораётган "Нафис" етакчилардан бири бўлган "Ардус" билан дуранг ўйнади (1:1). Ўйиндан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Дилшод Хайдарқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин натижасидан тўлиқ қониқдим. Сабаби, "Ардус" жуда кучли жамоа, бизни ўйинчилар эса ёш ва тажрибасиз. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиздан келиб чиқсак, бизга ҳам очко зарур эди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин йигитлар озгина бўшашишди ва бунинг учун жазоландик.

Бундай жамоаларга қарши ҳимоядан ўйнашга мажбурмиз. Аввало ҳимояни мустаҳкам ушлаб қарши ҳужумда тўп сурдик. Мавсум олдидан таркибимиздаги тўрт нафар футзалчи айнан "Ардус"га ўтган эди. Уларнинг кетиши таркибимизни бироз кучсизлантирди, лекин бошқа йигитлар ҳам бор ва улар ўзларини кўрсатишмоқда. Ўйлайманки, 2-3 йилдан кейин жамоамиз чемпионатда совринли ўринлар учун кураш олиб боради", - дейди Дилшод Хайдарқулов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика