RU

Последние новости

20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  38 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

Дилшод Раҳматов: “Бугун Ироқни мағлуб этиб тарихга кирмоқчимиз” Новости

Дилшод Раҳматов: “Бугун Ироқни мағлуб этиб тарихга кирмоқчимиз”

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси плей – офф босқичида Ироқ терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Биз Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиси Дилшод Рахматов билан учрашиб ўйиндан олдин интервью олдик

-  Ироқ терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрларингизни билдирсангиз.
-  Бугунги ўйинга жамоадошларимнинг кайфияти аъло даражада. Биз ушбу учрашув учун анча тайёрландик. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун яна бир қадам қолди. Бунақанги имконият бир мартта бўлади, хар дойим ҳам берилавермайди. Лекин Ироқ Эрон эмас. Шунинг учун бугун ўзбек футболида тарихга кирмоқчимиз.

-  Эрон Ироқ терма жамоасини 3 – турда йирик (13:2) ҳисобида мағлуб этди. Бунга қандай фикр билдирасиз?
-  Эрон, Ироқ терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб эткани бу Ироқни кучсизлигини билдирмайди. Мени фикримча ўша учрашув Ироқ учун унчалик муҳим бўлмагандир. Балки ўша учрашувда Ироқ кучли футзалчиларига бироз дам бериб иккинчи таркибини тушургандир. Йирик ҳисоб қайд этилишига манашу омил сабаб бўлди деб ўйлайман. Лекин Ироқ терма жамоаси ҳам кучсиз эмас. Хар бир рақибга хурмат билан қараш керак.

-  Ушбу учрашувга қандай тайёргарлик кўрдинглар?
-  Эронга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпсиз. Бугун мен касалман мен ўйнайолмайман деган нарса эсимиздан чиқиб кетади. Биз ушбу учрашувга тайёрмиз. 2012 йили Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмаганмиз. Бу сафар ушбу йирик мусобақа уйимизда ўтказиляпти. Бу Эрон эмас Ироқ терма жамоаси. Албатта Эрон билан ҳам ўйнаса бўлади. Бугун Ироқ терма жамоасини мағлуб этиб Жаҳон чемпионати йлланмасини қшлга киритмоқчимиз.

-  Айтганча, терма жамоада шамоллаганлар соғайиб кетишдими, бугунги ўйинга тайёрми?
-  Албатта айни дамда соғлиғимиз аввалгидан анча яхши. Шифокорларимиз ҳам бизга яхши қарашди. 3 кундан аввал даволанишни бошлаганмиз бугунги ўйинга тайёр бўлиб борамиз.
   
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика