Дилшод Раҳматов: "Бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз"
05 окт 2022 00:32
Новости
Дилшод Раҳматов: "Бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз"
Футзал бўйича Осиё кубоги чорак финал учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси мезбонларни мағлубиятга учратди.
Қувайт терма жамоаси устидан қозонилган ажойиб ғалабадан сўнг футзалчимиз Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистон тўртинчи марта Осиё кубоги ярим финалига чиқди. Ҳиссиётларингиз қандай?
- Авваламбор, ўйин учун Қувайт терма жамоага раҳмат айтиб қоламиз. Ўйинга келсак, биз ўйиндан хурсандмиз. Бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз. Мақсадимиз чемпион бўлиш. Бу мақсад йўлида ҳар бир жамоага қарши максимал даражада ўйин кўрсатамиз. Ҳар бир ўйин қийин бўлади.

championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии