RU

Последние новости

14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  1 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  4 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  3 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  20 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  9 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  5 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  22

Дилшод Нуралиев: «Марокашга қарши қизиқарли ўйин бўлади» Новости

Дилшод Нуралиев: «Марокашга қарши қизиқарли ўйин бўлади»

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иккинчи тури доирасидаги Ўзбекистон - Марокаш учрашувидан олдин одатга кўра матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози Дилшод Нуралиев ва жамоа сардори Отабек Шукуров қатнашишди:

"Биринчи ўйин ўйин барча мусобақда доим қийин бўлиб келган, айниқса жаҳон чемпионати каби катта форумда. Иккинчи эса ўйин қизиқарли бўлиши аниқ. Марокаш Африканинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Икки терма жамоани ажойиб ўйин кутиб турибди", - дейди Дилшод Нуралиев.

- Ўйинлар ўтаётган Фужайра ҳақидаги фикрларингиз?
-Кеча Фужайра шаҳри тарихи билан танишиб чиқар эканмиз, уларнинг урф-одатлари бизникига ўхшаш эканини сездик. Фужайранинг маҳаллий таомлари Ўзбекистон таомларига ўхшаб кетар экан.

- Биринчи тур ўйинларини таҳлил қилган ҳолда захира ўриндиғи борасида қандай фикрдасиз? Чунки Марокашнинг захирасида ҳам яхши футболчилар кўп.
- Марокашнинг захирадан тушган ўйинлари ҳам ўйин суратини ошириб юбора олади. Уларда аксарият футболчилар Европада ўйнайди. Буни тан оламиз ва уларни хурмат қиламиз. Тўғри захирамиз уларга қараганда кучли эмас, лекин бор имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Биринчи ўйинда Марокашни стадионда маҳаллий араблар қўллаб туришди, эртага ҳам шундай бўлиши мумкин. Бу уларни янада кучайтириши мумкин...
- Ҳақиқатдан ҳам биринчи ўйинда мухлисларнинг ёрдами катта бўлди. Буни уларни ўйинидан ҳам кўриб олсак бўлади. Ўзбекистондан ҳам 200га яқин ишқибозлар келишган. Улар ҳам бизни имкон қадар қўллаб туришади, ўз навбатида биз ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Биринчи ўйиндан кейин жамоа футболчиларининг ҳолати қандай? Ғалабадан кейин сармаст эмасмисизлар?
Отабек Шукуров: Биз Марокашга қарши ўйинга тайёргарликни бир зум бўлсада туширганимиз йўқ ва эртага мухлисларимиз учун ўйнаймиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Фужайра
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика