RU

Последние новости

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

Дилшод Нуралиев: “Ғалабани барча юртдошларга бағишлаймиз” Новости

Дилшод Нуралиев: “Ғалабани барча юртдошларга бағишлаймиз”

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон – Хорватия баҳси якунига етгач, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
- Бугунги ютуқдан жуда хурсандмиз. Стадионга келиб қўллаб турган мухлисларга ҳам раҳмат. Ғалабани бутун Ўзбекистон аҳлига бағишлаймиз. Ҳамма кўрди, ўйин жуда оғир кечди, айниқса биринчи бўлимда ўзимиздан кутилган футболни намойиш қила олмадик. Аввалги учрашувда ҳам шунга ўхшаш ҳол содир бўлганди. Хорватия техник ва тактик жиҳатдан жуда кучли жамоа экан, менга уларнинг ҳаракатлари ёқди. Рақиб сафида 10-рақамда тўп сурган Халилович жуда илиқ таассурот қолдирди. Агар у жароҳат олиб, майдонни тарк этмаганида менимча, рақибни юта олмаган бўлардик. Тўғрисини айтсам, мен ҳам жамоамда Халиловичга ўхшаган футболчи бўлишини хоҳлайман.

- Жамоангиз кейинги босқичда Гондурасга қарши кураш олиб боради. Бу жамоани Панамага ўхшаш деб ҳисоблайсизми?

- Маълумки, Гондурас ҳам КОНКАКАФ минтақаси вакили ҳисобланади. Кейинги босқичда ким билан ўйнашимиз мана энди маълум бўлди ва эртадан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборамиз. Гондураснинг гуруҳдаги ўйинларини диққат билан ўрганиб чиқамиз ва шунга яраша ҳозирлик кўрамиз. Билишимча, гондурасликлар бақувват футболчилар ва улар билан ҳам осон бўлмайди. Бизда рақибни менсимаслик деган нарса йўқ. Гондурас ўз гуруҳидан чиқдими, демак, шунга яраша кучли жамоа.

- Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказди ва бошқалар билан таққослаганда энг яхши кўрсаткични қайд этди. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Мен мураббий сифатида урилган ва ўтказилган голларга унчалик аҳамият бермайман. Бунга кўпроқ журналистлар ва мухлислар қизиқишади. Мен учун кўпроқ якуний натижа муҳим. Биз умумжамоа сифатида нимага эриша оламиз, мени кўпроқ шу қизиқтиради.

Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика