RU

Последние новости

15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  12 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  2 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  7 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  4

Дилшод Нуралиев: «Футболчиларга ажойиб ўйин учун рахмат айтдим» Новости

Дилшод Нуралиев: «Футболчиларга ажойиб ўйин учун рахмат айтдим»

Ўзбекистон ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ФИФА сайти мухбирлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан интервью олишди.

Қуйида мазкур интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ўйин давомида жуда эъҳтиросларга берилганингизни кўрдик. Бу соғлиғингиз учун муаммо туғдирмайдими?
- Заҳира ўриндиғида ўтирганимда, эъҳтиросларга берилиб кетаман. Ўша пайт қаттиқ ҳаёжонга берилиб бироз тобим қочиб қолиши мумкин. Айнан шу эъҳтирослар орқали ҳаяжонни чиқариб юборишга ҳаракат қиламан. Қолаверса, футболчилар ҳам менинг бундай эъҳтирсларга берилишимга кўникиб қолишган.

- Ўзбекистон ўсмирларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Олдимизда яна бир муҳим ўйин турибди. Хорватияга қарши ўйин олдидан ҳеч нарса деб бўлмайди. Бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўрамиз. Умуман, камчиликларимиз йўқ эмас. Уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Бугун Африка жамоасига қарши ўйнаганимизни унутмаслик лозим. Африка қитъаси жамоалари одатда бу ёш тоифасида кучли бўлишади. Хорватия билан бўладиган ўйинда чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни ҳурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон ушбу мусобақага 2011 йилги муваффақиятни такрорлаш учун келганми ёки жамоада бундан ҳам юқорироқ натижани кўрсата олишига имконияти бор деб ўйлайсизми?
- Ушбу ёш тоифасида Бразилия, Ўзбекистон ёки Марокаш терма жамоаларини фаворит деб атамаган бўлар эдим. Бу ёшда футболчиларнинг психологияси жуда ўзгарувчан бўлади. Ҳар бир ўйинга етарлича тайёргарлик кўрилса, бу мақсадга ҳам эришиш мумкин.

- Ўйиндан кейин доира шаклини ҳосил қилиб, футболчилар билан суҳбат қурдингиз. Сир бўлмаса, улар билан нималарни муҳокама қилдингиз?
- Мен уларга ажойиб ўйин учун рахмат айтдим. Ўйин жуда қийин кечди. Шунинг учун ҳам уларга, характер ва матонат кўрсатганликлари учун миннатдорчилик билдирдим.

Дилшод Нуралиевнинг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсини қуйидаги манба орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика