RU

Последние новости

15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  0 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  2 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  4 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  5 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   15 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1

Дилшод Нуралиев: “Асадов кузатувимиз остида” Новости

Дилшод Нуралиев: “Асадов кузатувимиз остида”

U-17 ёшлар терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев яқинда муҳтарам Президентимиз томонидан спорт устози ордени билан тақдирланди.
Шундан сўнг ушбу мутахассис билан суҳбатлашиб, Фирдавс Асадов хусусида ҳам сўрадик.

- Дилшод ака, аввало спорт устози ордени билан тақдирланганингиз билан қутлаймиз.

- Раҳмат катта, бу фақат биргина менинг ютуғим эмас, барчамизники.

- Сиздан бугунги кунда биринчи лига тўпурари бўлиб турган Фирдавс Асадов ҳақида сўрамоқчи эдим. “Спартак” ҳужумчиси тўғрисида маълумотга эгамисиз?

- (Бироз ўйланиб) Ҳа, албатта Асадовни жуда яхши биламан. Уни бундан икки йил олдин топганмиз. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Фирдавсни йиғинларга таклиф этиб, Япония ўсмирлар терма жамоасига қарши кечган баҳсларда синаб кўрганмиз. Бу йил “Спартак” сафида ҳужумчининг ўйинида ўсиш кўзга ташланмоқда. Унинг инсонийлик жиҳатларига гап йўқ. Менга ҳам ёқади. Ҳаракатлари ёмон эмас, ўсадиган йигит. Фақат бунинг учун ўз устида ишлашни сусайтириб юбормаса бўлгани.

Тўғри, Асадовни бу йилги йиғинларимизга чақирмадик. Лекин футболчи кузатувимиз остида. Биламан бу йил Фирдавс тўпурарлик маҳоратини намойиш этмоқда. Лекин биринчи лига билан терма жамоа ўртасидаги савия бир-биридан фарқ қилишини унутмайлик Ҳозир ҳужум чизиғида бир нечта йигитларни синаб кўрмоқдамиз. Масалан Акобир Тўраев бор. Бу йигит “Бухоро”нинг асосий таркиби билан машғулотда қатнашади. Ёшлар лигасида жамоасининг бошланғич таркибида ўйнаб келмоқда. Шунингдек “Машъал”дан марказий ҳужумчи Шохжаҳон Аббосов, “Локомотив”даги соф ҳужумчи Аббос Неъматуллаев ҳамда “Насаф”дан Дилшод Хушбековни таклиф этганмиз. Бу футболчилар ёшлар лигасида ўйнайди. Албатта Асадовни юқорида айтиб ўтганимдек, келгусида яна кузатамиз. Унинг ҳам вақти келади, шунда имконият берамиз.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика