RU

Последние новости

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   0 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  4 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  20 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик" Новости

Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"

"Хоразм" бир неча кун олдин таркибига тажрибали футболчиларни қўшиб олганини эълон қилди.

 "Локомотив" билан хайрлашган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев янги мавсумда "Хоразм" либосида ҳаракат қилади. Футболчи янги жамоасига ўтиши ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Хоразм"га ўтишимга келсак, бош мураббий Ҳаким Фузайлов ва директор Рўзимбой Аҳмедовнинг таклифидан сўнг бу жамоада ўйнаш истаги туғилди. Очиғини айтганда жамоамизнинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишондик. "Олимпик" рад жавоб бергач навбат бизга келганди. ПФЛ ўзининг принципларига содиқ қолишига ишондик. Иккинчи томондан клуб раҳбарлари, ҳомийлари қўллаб-қувватлади.  Ўйлайманки, "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнаши барчага қизиқ, чунки жамоа узоқ танаффусдан сўнг Суперлигада ўйнайди. Ҳаким Фузайлов қўл остида яхши жамоа шаклланмоқда. Суперлига жамоаларига муносиб қаршилик кўрсата оламиз. Барибир биринчи йил осон бўлмайди. Шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. 

- Қуръа "Хоразм" учун яхши рақибларни берди. Лекин барибир ҳамма рақиб билан ўйнаймиз. Ёқимли томони шуки, илк турни "Дўстлик" стадионида мезбон сифатида ўтказамиз. Ўз майдонимиз тезроқ битишини ва мухлисларимиз олдида тўп тепишимизни интизорлик билан кутиб қоламиз. Футбол мухлислар учун. Яхши натижалар билан ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
07 фев 10:31:06
Жалоладдин Мухаммадович✈
Дилшод сизларга омад Хоразм футболн кўтарилишида яхши хисаларингн қўшинглар
   
07 фев 11:57:05
Valijon Masharipov
Хоразм мухлислари водийлик мухлислар каби мухлислик килади\ Урганчдаги Олимпик стадионига Бунёдкор Ривалдо билан келганида 20 000 мухлис келганди,хоразмга омад
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика