RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  51 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Дилшод Жабборов: “Футболимиздаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда” Новости

Дилшод Жабборов: “Футболимиздаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда”

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Суперлига-2018 мавсумини анча кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Наманганликлар ёзги танаффусга мусобақа жадвалида 2-поғонани эгаллаган ҳолда чиқиб кетишди.

Айни пайтда "Навбаҳор" мавсумнинг иккинчи қисмига Қибрайда ҳозирлик олиб бормоқда.  Жамоанинг етакчи футболчиларидан бири, ярим ҳимоячи Дилшод Жабборов ПФЛ расмий сайтига жорий йилги чемпионат қандай ўтаётгани ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.        
- Дилшод, ЎФА ҳамда ПФЛ томонидан футболни ривожлантириш учун олиб борилаётган ислоҳотларни қандай баҳолайсиз?


- Ижобий баҳолайман. Боиси, ислоҳотлар ўз мевасини бермоқда. Олдинги мавсумларга қараганда бу йил мамлакатимиз футболида жиддий ўзгаришлар юз берди. Масалан, ҳакамлик савияси ошди, аввалгидек очко улашувчи жамоалар қолмади, барча клубларнинг кучи деярли тенг. Бунга мисол тариқасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасининг Наманганда клубимиз  (1:1), шунингдек, ўз майдонида “Пахтакор” билан (1:1) дуранг натижа қайд этганлигини келтириш жоиз. Бир сўз билан айтганда, ЎФА ҳамда ПФЛ томонидан футболни ривожлантириш учун олиб борилаётган ислоҳотлар секин-аста ўз самарасини бермоқда.

- Бу йилги чемпионатимиз Суперлига деб аталганидан кейинги ўзгаришлар ҳақидаги фикрингиз?


- Таъкидлаш жоизки, Суперлига баҳслари ўз номига яраша шиддатли ва курашларга бой тарзда кечяпти. Бунда албатта, биринчи навбатда жорий йилдан бошлаб, миллий чемпионатимизнинг барча учрашувларини телевизор орқали намойиш этилаётгани ҳам муҳим роль ўйнамоқда. Бу биз – футболчиларга қўшимча куч бағишламоқда. Боиси, ойнаи жаҳон орқали бизнинг ўйинларимизни мамлакатимизнинг барча футбол мухлислари кузатишади. Шундай экан, ўз устимизда кўпроқ ишлаб, хатоларга йўл қўймасдан тўп суришга интиламиз. Қисқасини айтганда, миллий чемпионатимиз PEPSI Суперлига деб аталганидан кейин анча ижобий ўзгаришлар юз берди.



- Сизнингча, жорий йилги чемпионат етарли даражада қизиқ ўтяптими?


- Бўлмасам-чи! Таъкидлаганимдек, биз – футболчиларнинг иштирокимиздаги ўйинларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги мухлислар томоша қилишаётганини ҳис этиб, тўп суриш бизга ўзгача ҳиссиёт бағишлайди. Учрашувлар ҳам анча қизиқарли ўтяпти. Жамоалар деярли тенг кучга эга бўлишгани боис, бирорта ўйиннинг натижасини олдиндан башорат қилиш қийин. Жорий мавсум шунингдек, кутилмаган натижаларга ҳам бой тарзда кечяпти. Олдинги мавсумларда бундай ҳолатлар бармоқ билан саноқли тарзда кузатиларди. Бу йил эса клублар анча кучайишган. Аутсайдер жамоа йўқ, ҳисоби. Демак, бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, бу йилги чемпионатимиз баҳслари анча қизиқ тарзда кечяпти.

- Стадионларга мухлислар ташрифи ортгани ҳақида қандай фикрдасиз? Бу футболчиларга ижобий таъсир қиладими?

- Албатта, жорий мавсумдан бошлаб, ўйингоҳларга ишқибозлар ташрифининг ортганлиги қувонарли ҳол. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари биз – футболчиларга руҳий қуч-қувват бериб, майдонда ўзгача иштиёқда тўп суришимизга замин яратади. Шундай экан, бунинг ижобий таъсири кучли. Томошабинларга тўла стадионда тўп суришнинг гашти ўзгача. Ўз  майдонимиздаги ижобий натижаларда ҳам жамоамиз мухлисларининг ҳиссалари беқиёс. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари эвазига кўплаб учрашувларда зафар қучяпмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва шундай қўллаб-қувватлашда давом этишларига умид қиламан.

 “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика