RU

Последние новости

18:11ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  2 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  1 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:51КХДР — Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  278 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1

Дилшод Ҳамроев: “Бу йил акамга қарши майдонда биринчи бор тўқнаш келдим” Новости

Дилшод Ҳамроев: “Бу йил акамга қарши майдонда биринчи бор тўқнаш келдим”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси собиқ дарвозабони Дилшод Ҳамроев бу йил олий лигада дебют қилди. "Қизилқум"даги Шерали Жўраевнинг укаси бўлган посбон "Обод" клубида фаолият олиб бормоқда.
"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси бўлган Дилшод Ҳамроев билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилганман, - деб гап бошлади дарвозабон. Ҳозирда Зарафшон шаҳрида истиқомат қиламан. Акам футболчи, унга қизиқиб мен ҳам футболга борганман. Зарафшон шаҳридаги “Прогресс” футбол мактабида футболнинг илк сабоқларини олганман. Биринчи мураббийим Пужалин Виктор Константинович бўлган. Бу киши жуда ҳам талабчан шу билан бирга меҳрибон. Ёшларга қандай тарбия беришнинг ҳадисини олган. Мен Виктор Константиновичга чуқур миннатдорчилик билдираман. 7-синфга қадар “Прогресс” футбол мактабида ўқиганман. Кейин “Бунёкдор” академияси мураббийлари ва раҳбарияти ўйинларимни кузатиб мени Тошкентга таклиф қилишган. Пойтахтга келиб кўрикдан ўтганман ва мураббийларда яхши таассурот қолдирганман. Шундан кейин ўқишни “қалдирғочлар” академиясида давом эттиришга қарор қилганман.



- Акангиз Шерали Жўраев ярим ҳимоячи, сиз нимага дарвозабон бўлгансиз?
- Ёшлигимда мен ҳужумда ўйнардим. Голлар уришни ёқтирардим. Бироқ биринчи мураббийим мендан яхши дарвозабон чиқади деб ўйлаб дарвозани қўриқлашга қўйган. Бир нечта ўйинларда яхши ҳаракат қилганимдан сўнг дарвозабонга айланганман.

- Агар рақиб ҳужум қилса сизда ўзингизни кўрсатиш учун имконият бўлади. Яъни сейвлар қилишингиз мумкин. Рақиб ҳужум қилмаса сиз деярли ўйинда иштирок этмайсиз. Жамоаингиз эса ғалаба қозонади. Сизга қайси бири маъқул?
- Энг муҳими жамоанинг ғалабаси. Ҳар бир ўйинда бор кучим билан жамоам дарвозасини қўриқлайман. Барча ўйинларда умуман тўп келмаса ҳам майли (кулади), жамоам ғалаба қозонса мендан бахтиёр инсон бўлмайди. Футбол жамоавий ўйин, ютса бутун жамоа ютади, ютқазса бутун жамоа...

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида қатнашгансиз...
- Ўтган йил Янги Зеландияда фаолиятимда биринчи марта Жаҳон чемпионатида иштирок этдим. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа сафида дунё биринчилигида қатнашганимдан фахрланаман. Жаҳон чемпионатида ўз қитъасининг энг кучли жамоалари иштирок этади. Шу боис биз Ўзбекистон номини дунёга таратишда озми кўпми хисса қўшишга ҳаракат қилдик. Гуруҳда дастлабки икки ўйиндан сўнг қийин аҳволда қолгандик. Охирги турда Фижи устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга чиққандик. Австрия билан баҳсда кучли жамоани Ҳамдамовнинг иккита голи эвазига мағлуб этганди. Жаҳоннинг энг кучли 8 жамоаси орасига кирдик. Афсуски чорак финалда Сенегалга кичик ҳисобда ютқазиб қўйиб ярим финалга чиқа олмадик. Янги Зеландиядаги мундиалда ташкилотчилик жуда яхши бўлганди. Ундан олдинги Осиё чемпионати билан солиштирсак Янги Зеландия мундиални жуда ҳам юқори савияда ўтказиб берди. Ўйинлар бўлиб ўтган стадионларнинг ҳолати юқори даражада эди. Ушбу мамлакат иқлими ҳам жуда ажойиб экан.



- Ўтган йил “Қизилқум”да ижарада ўйнадингиз. Лекин асосан ёшлар жамоаси сафида ўйнадингиз. Олий лигада майдонга тушмаганигизга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- “Қизилқум” сафида олий лигадаги дебют учрашувимни ўтказишни истагандим. Бунинг учун машғулотларда бор кучим билан ишладим. Бунда ҳеч кимни айблай олмайман, мураббийлар қарорига кўра кўпроқ ёшлар жамоасида ўйнадим. Бундан ташқари жамоада рақобат ҳам кучли эди. Қишда “Бунёдкор”га қайтдим ва йиғинларда иштирок этдим. Бу орада бир қатор клублардан таклифлар тушди. Ўзимга “Обод” клубининг таклифи маъқул келди ва олий лига дебютанти сафига бориб қўшилишга қарор қилдим. Олий лигада биринчи ўйинимни “Обод” сафида ўтказганимдан хурсандман.

- “Обод” ҳақида нима дея оласиз?
- Жамоадаги барча бир-бири билан жуда аҳил. Ички муҳит аъло даражада. Мураббийлар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришади. Кўплаб ёш футболчилар олий лигада ўзини кўрсатишга уринмоқда. Бизда иштиёқ жуда кучли. Шу боис ҳам ёмон натижа қайд этмаяпмиз. Ҳар ўйинда йигитлар бир-бирига далда бериб туради.

- Бу мавсумда жамоадаги учала дарвозабон ҳам майдонга тушиб кўрди. Дарвоза чизиғида рақобат қай даражада?
-  Дарвозабонлар орасида кучли ва соғлом рақобат мавжуд. Кимни майдонга туширишни фақат мураббий ҳал қилади. Ҳар биримиз машғулотларда ўзимизни кўрсатишга уринаяпмиз. Ким ўйнаса қолганлар уни қўллаб туради. Бир-биримизга тавсиялар бериб турамиз. Хато қилсак бирга таҳлил қиламиз.

- Яқинда “Обод” - “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди. Навоий клуби сафида акангиз Шерали Жўраев тўп тепди. Бу акангиз билан майдондаги биринчи тўқнашувингиз бўлдими?
- Ҳа бу акам билан биринчи тўқнашувим бўлди. Учрашувдан олдин бор эътибор ўйинга қаратилгани боис фақат баҳс тугагач ўзаро гаплашдик. 2:2 ҳисоби қайд этилгани учун иккаламиз ҳам у қадар хафа бўлганимиз йўқ.

- Акангиз танбеҳ бериб турадими?
- Албатта! Ҳар бир ўйиндан сўнг гаплашамиз. Учрашув қандай ўтгани билан қизиқади, агар ўйинимни ТВ ёки сайт орқали кўрса қаерда қандай хато қилганимни айтиб турадилар. Футболчи бўлиб етишишимда айнан акамнинг хиссаси жуда катта бўлганини фахр билан айта оламан.



- Кўпчилик бу саволни берган бўлса керак. Нима учун фамилия бир хил эмас?
- Тўғри буни кўпчилик сўрайди. Оилада тўртта фарзандмиз. Акам ва катта опам Жўраевлар, мен ва кичкина опам эса бобомнинг исмлари шарафига Ҳамроев фамилиясига ўтганмиз.

- Олдин сиз билан ишлаган қайси мураббийларга раҳмат айтишни истардингиз?  
- Ёшлигимдан тўп тепишга ўргатган Пужалин Виктор Константиновичга, “Бунёдкор” академиясидаги бирга ишлаган Рашид Ғофуров ва Сергей Лушанга, “Қизилқум”да Ҳамид Актамовга катта раҳмат айтаман. Дарвозабонлар мураббийлари Олег Беляков, Шавкат Абдухўжаев, Марат Галимов ва Баҳтимурод Ҳайриддиновдан миннатдорман. Бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги бош мураббий Равшан Ҳайдаровга ҳам раҳмат дейман.

- Дилшод Ҳамроев нимани орзу қилади?
- Орзуим аввало яхши инсон бўлиш ва ота-онам истагандек фарзанд бўлиш. Футболда эса яхши футбол бўлиш ва келажакда гранд жамоа сафида ўйнаш.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика