RU

Последние новости

15:53Трент Александер-Арнольд "Реал"га ўтади  0 15:20Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт учрашуви галереяси  0 15:03Breaking! Абдуқодир Ҳусанов бугун хусусий самолётда Манчестерга учиб боради  15 14:51Постекоглу: "Арсенал" ўйинни назорат қилди, бу нормал ҳолат эмас"  0 14:26"Локомотив" ўртоқлик учрашувида "Хоразм"ни енгди  4 14:03Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнаши маълум  13 14:01"Сурхон" Ўзбекистон МТЖнинг гуруҳдаги рақиби билан ўйнайди  2 13:10"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АҚШга йўл олиши мумкин  4 12:35Эшитдик-да! "Андижон"га бўйдор легионер ҳимоячи келмоқда  11 12:22Расман: "Ювентус" португалиялик ҳимоячи сотиб олди  3 12:03АҚШнинг хусусий инвестиция компанияси А Серия клубининг 100% акциясини сотиб олди  0 11:52ЎФА учта клубнинг трансфер тақиқини шартли равишда бекор қилди  1 11:48Мафтуна Шойимова: "Тўплар нисбати якунда юқорироқ ўрин эгаллаш учун керак бўлиб қолиши мумкин"  0 10:17Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"  2 10:06«Реал Мадрид» ТОП ҳимоячи билан деярли келишувга эришди  9

Дилшод Эминов: “Олмалиқ”ни йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди” Новости

Дилшод Эминов: “Олмалиқ”ни йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди”

Кеча Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда Қувасойдаги “Цементчи” – “Олмалиқ” (3:2) баҳсидаги қайд этилган натижа эътиборга моликдир.

Биринчи бўлимдан сўнг 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраётган биринчи лига жамоаси иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириб, қўшимча таймларда ғалаба тўпини киритишга эришди. Меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган иккита пенальтини ҳам голга айлантира олган “Цементчи” сардори Дилшод Эминов учрашувдан сўнг сайтимизга интервью берди.

- Очиғини айтганда, жамоангизнинг чемпионатдаги ишлари унчалик зўр эмасди. Кубокдаги курашни ҳам олий лиганинг етакчи клубларидан бири “Олмалиқ”қа қарши кураш билан бошладинглар. Ўйинга қандай тайёргарлик кўргандинглар?
- “Олмалиқ”ни кучли жамоа эканини ва бизгача “Бухоро” сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиб, юқори кайфиятда келишини билардик. Тўғриси, бу жамоага ҳам одатий тарзда тайёргарлик кўрганмиз. Спорт ТВда “Футбол шарҳи” кўрсатуви орқали “Бухоро”га урган голларига гувоҳ бўлдик холос. Мураббийлар штаби ҳам алоҳида кўрсатма бермаганди.

- Биринчи бўлимда иккита тўп фарқи билан танаффусга чиқиб кетдинглар. Шунда вазиятни ўнглашга шахсан сиз қанчалик ишонгандингиз?

- Рақиб футболчилари 6-дақиқада гол уриб, ҳисобни очишга эришди. Тезкор гол уларни янада руҳлантириб юборди ва тан олиш керак, биринчи таймда устунлик тўлиқ “Олмалиқ” томонида бўлди. Танаффусда эса мураббийларимиз ўзимизга келиб олишимизни ва ҳотиржам тарзда ўйнаб, ҳисобни ўзгартириш мумкинлигини айтди. Тўғриси, мен иккинчи бўлимга чиқаётганда, ҳисобни тенглаштиришдан ҳам кўра битта гол уриб мухлисларга қувонч бағишлашни ўйладим. Рақибнинг биринчи бўлимдаги ўйинидан кейин иккита гол уриб, вазиятни ўнглаб кетишимизга ишониш қийин эди. Худога шукур, иккинчи таймда иккита гол билан жавоб қайтардик.

- Ҳакам томонидан белгиланган пенальтилар борасида нима дейсиз?
- Биринчисида рақиб футболчилар ўз жарима майдони ичида Азизхон Ибрагимовни чалиб йиқитишгани учун ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Иккинчи маротаба белгиланган пенальтида эса тўп жарима майдони ичида ҳимоячининг қўлига текканди.

- Нуқтага яқинлашаётган пайтда ҳаёлингиздан нималар ўтганини изоҳлаб бера оласизми?
- Илк пенальтини амалга ошириш учун нуқутага ҳайиқмасдан яқинлашдим. Чунки ишонч юқори бўлди. Гол уришимга ич-ичимдан ишонгандим. Иккинчисида эса ҳаяжон босди. Негаки мухлислар қаршисида ўйнаяпмиз. Ҳал қилувчи гол. Аниқ амалга оширсам, қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкин. Акс холда... Яратганга шукур, ҳар икки пенальтида ҳам дарвозабонни алдай олдим.

- 3-4-таймлар катта ҳаяжон остида ўтган бўлса керак?
- Нимасини айтасиз. Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ғалаба учун ҳаракат қилдик. Учинчи бўлимда Алишер Файзуллаев имкониятдан унумли фойдаланиб қолди. Ишонасизми кейин бизда гол уриш учун яна бир нечта имкониятлар пайдо бўлди. Иккита бирга-бир вазиятдан фойдалана олмадик. Акс холда “Олмалиқ”ни йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди.

- “Олмалиқ”нинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?
- Жуда яхши жамоа. Мураббийи Игорь Шквирин ҳам мамлакатимиздаги энг кучли мураббийлар қаторидан ўрин олган. Улар шу куни ёмон ўйнамади. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг, рақиб футболчилари шошиб қолди. Бундай вазиятда ҳар қандай жамоанинг ўйини қовушмайди. “Олмалиқ” ҳам мағлубиятдан қутилиб қолиш учун асосий эътиборини ҳужумга қаратди. Ҳаттоки ҳимоячилари ҳам олдинга ўтиб кетди. “Цементчи” эса асосан қарши ҳужумда ўйнади.

- Айтингчи, “Цементчи”нинг чемпионатдаги ишлари нега ижобий кечмаяпти?
- Аниқ бир сабабни кўрсатиш қийин. Жамоа таркиби янгитдан тузилди ва энди-энди шаклланиб бормоқда. Йигитларни тушуниб кетишлари учун озгина вақт керак. Чемпионатнинг дастлабки икки турида дуранг қайд этдик. Раҳбарларимиз в мухлислар қаршисида босим юқори бўлди. Кейин футболчиларда ҳам ғалаба қозона олмаган учрашувларимиздан сўнг озгина ишончсизлик пайдо бўлди. Ўйлайманки аста-секин ҳаммаси кўнгилдагидек кечади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика