RU

Последние новости

21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  18 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  21

Дилшод Аширов: "Машъал" футболчиларининг жисмоний ҳолатидан қониқмоқдамиз" Новости

Дилшод Аширов: "Машъал" футболчиларининг жисмоний ҳолатидан қониқмоқдамиз"

"Машъал" ПФК бир неча кун олдин Тошкентда бўлиб тиббий кўрикдан ўтиб келди.
Айни вақтда клуб бош шифокори билан жамоанинг иккинчи давра олдидан жисмоний ҳолатини билиш учун суҳбатлашдик.

- Яқинда "Машъал" Тошкентдан тиббий кўрикдан ўтди. Умумий хулосалар қандай?

Биз учун қувонарлиси барча футболчиларимиз тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Фақатгина ҳозирча кўрикдаги легионерларимизда кичик муаммолар бор. Ўйлайманки,  улар ҳам тез орада муҳитга мослашади ва қолган футболчиларимиздек тиббий кўрикни аъло топширади. Ушбу кўрик жуда ҳам жиддий бўлиб бунда ҳар бир футболчи энг сўнги , замонавий тиббий анжомлар билан кўрикда бўлди. Ёзги таътилда кўпгина футболчилар мавсумдаги ҳолатини бутунлай ўзгартиради ва формадан чиқади. Бу эса юракка кўп юкламалар бериб қўяди. Бизда шундай муаммолар бўлмаслиги учун таътилни ҳам қисқароқ ўтказишни маъқул кўрик. Ундан ташқари тоғдаги йиғин ҳам жуда самара берди.
 
- Тоғдаги йиғин футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш учун қаратилган эдими ?


Ундан ҳам муҳими футболчи бир ҳафта йўқотган энергиясини тиклашга қаратилади. Бир ҳафта бу футболда жуда катта муддат. Айнан ушбу йиғин жамоамизга катта фойда келтирди. Мавсумни ушбу даврида олиб борилган йиғин самара беради.

- Юқорида легионерларнинг тиббий кўрик билан боғлиқ масалалари ҳақида тўхталиб ўтдингиз бу борада тўлиқроқ маълумот берсангиз?


Бу маълум муддатда бўлиб ўтдиган ҳолат. Уларда ҳам адоптация жароёни кетмоқда ва яна бир марта кўрикдан ўтади. Мисол учун Камерундан 15 соат давомида учиб келиб икки кундан сўнг кўрикдан ўтиш озгина қийинчилик туғдирди. Шифокорлар кўникиш жароёни тўла якунлангандан сўнг қайтадан кўрик бўлиши ҳақида айтди. Молдовалик Гонца эса қайтиб келиб кўрикдан ўтади.

- Футболда тиббиётнинг ўрни катта. Айни вақтда жамоа футболчилари ёзги оралиғида кимёвий дорилардан фойдаланадими?

Бу футболнинг ажралмас қисми. Бизда ФИФА томонидан тасдиқланган тиббий витамин ва дориларнинг барчаси етарлича. Бундан эса биз ҳам фойдаланиб келамиз. Айниқса витаминлар ва керакли тикланиш дориларини керак деб ҳисоблайман. Жамоамизда ҳам бундан фойдаланамиз. Жаҳоннинг етакчи клубларида тўп сураётган футболчилар ҳам ҳолатини яхшилаб бориш учун дорилардан фойдаланади. Фақатгина белгиланган нормаларга тўла амал қилиш шарт. Ортиқча қабул қилинган кимёвий воситалар соғлиққа жиддий таъсир ўтказади.
 
- Мисол учун "Машъал мавсумга тайёргарлик асосан Янгиерда ва тоғда олиб боради. Бу жамоага Муборакда ўтган учрашувларда ўз таъсирини ўтказмайдими ?
 
 Бундай деб ўйламайман. Тўғри бизда йиғинлар асосан тоғда ва Янгиерда бўлиб ўтади ва бу Муборакдан кўра бошқача муҳит.  Биз ҳар доим уй учрашувларимизга камида бир ҳафта Муборакда тайёргарлик олиб борамиз ва кўп футболчилар Муборакдаги об-ҳавога тўла мослашган. Айни вақтга келиб эса биз тайёргарлик ўз майдонимизда олиб бора олмаймиз. Биринчидан кескин иссиқ футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ўрнига йўқотишга олиб келади. Иккинчидан Муборакда назорат учрашувларини ўтказиш учун фақатгина "Насаф" бўлиши мумкин. "Бухоро" ҳам асосан Тошкентда бўлади. Янгиерда эса ҳам стадион , ҳам назорат учрашувлари учун қулай ҳудуд. Об-ҳаво ҳам етарли даражада бўлиб туради. "Машъал"га уй учрашувларини Муборакда ўтказганда ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
 
- Бугунга келиб жамоа футболчиларининг соғлиғи қай даражада?


Жисмоний ҳолатни кўпроқ бош мураббий ўрганиб чиқади. Соғлиги борасида айтадиган бўлсам биз бундан тўла қониқмоқдамиз. Энг асосийси янги мавсумга жароҳатларсиз кириб бормоқдамиз. Бу биз учун муваффақият.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика