RU

Последние новости

18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  3 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  42 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  5 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  27 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Дилшод Андаев: "Ҳали "Машъал"да қиладиган ишларим кўп" Новости

Дилшод Андаев: "Ҳали "Машъал"да қиладиган ишларим кўп"

Биринчи лигада иштирок этувчи "Машъал-2" жамоамиз сўнгги турлардан водийдан очкосиз қайтмоқда.

Мавсум бошида юқори мақсадлар қўйилган биринчилик жамоамизнинг бундай иштирокига нима сабаб бўлмоқда.  Шу ва бошқа саволлар билан жамоа бош мураббийи Дилшод Андаевга мурожаат этдик.  

- Дилшод ака,  яқинда ОАВларида сизни "Андижон" жамоасида ишлашингиз борасида фикрлар бўлди.  Бунга қандай муносабат билдирасиз ?

Олий лига жамоаларида фақатгина "Машъал" жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаш ниятим бор.  Бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаганим йўқ.  Ҳозир биринчи лигадаги бўлсада жамоанинг раҳбарияти менга ушбу жамоани ишонган.  Бу ишончни оқлашим керак.  Бир кун албатта асосий таркиб билан ҳам ишлаш амалга ошади деб ўйлайман.  

- "Машъал-2" жамоаси иккинчи босқични бир йирик ғалаба,  бир йирик мағлубият билан ҳар хил ўтказмоқда.  Бу нима билан боғлиқ ?

Бу ёшларимизга вазиятни ушлаб қолишни йўқлиги билан боғлиқ.  Бир учрашувда чиройли ўйин кўрсатиб мағлуб бўлса,  бир ўйинда жуда ҳам кўп хатолар билан ғалаба қозонмоқда.  Ёшлар вазиятни ушлаб қола олмаяпди.  Ўзларига бўлган ишонч кўринмайди.  Ёш таркибимиз ўйин давомида ҳам шундай бўлмоқда.  Биринчи бўлим яхши ўйин кўрсатиб,  аксинча иккинчи бўлимда қониқарсиз ўйнамоқда.  Жамоамиз ичида муаммолар ҳам кўп.  Ҳозир бир неча футболчимиз жароҳатда ва майдонга туша олмаяпди.  

- Иккинчи босқичнинг ортда қолган турлари борасида қандай фикрдасиз? 

Аввал ҳам айтганимдек водий ва Тошкент жамоалари "Ғарб" минтақага қараганда кучлироқ.  Ўйин услуби ҳам кўпроқ техникага асосланган бўлади.  Ҳар бир ўйин оғир кечиб осон ғалаба бўлмайди.  Қийин ўйинлар ҳам ҳали олдинда.  Кучли жамоалар кўп.  Масалан "Оқтепа",  "Цементчи",  "Косонсой" жамоалар менга ижобий таассурот қолдирди.  Қолган жамоалар борасида ҳали фикр билдира олмайман.  "Пахтакор-2" жамоаси ҳақида эса алоҳида айтиб ўтишим керак.  Бу ўйин мени қизиқтирмоқда.  Мақсадимиз кўпроқ учрашувларда майдонга чиқиш ва амалиётни оширишдан иборатдир.  Бош жамоамизга муносиб футболчи етказишни кўзлаганмиз.  

- Жамоа бу босқичга ўтгач таркибда жиддий ўзгаришлар кўзга ташланди.  Ёшлар жамоасидан бир неча футболчи жалб этилди.  Жамоани кучайди деб айтсак бўладими ?

Кучайдик деб ўйламас эдим.  Ёшлар таркибидан келиб қўшилган футболчилар амалиётсиз қолиб кетди.  Мисол учун Ҳамдамов бор йўғи 30 фоиз майдонга тушди.  Дурбек Камолов 20 фоиз,  Маҳмудов 50 фоиз,  Абдиев 25 фоиз учрашувда майдонга тушишди.  Булар билан энди кўпроқ амалиёт борасида ишлашимиз керак.  Таркибга келиб қўшилган футболчилар жамоани кучайтирмади ва таркиб қандай бўлса шундайлигича сақланиб қолган.  

- Биринчи лиганинг иккинчи босқичида сўнгги икки ўринни эгаллаган жамоалар турнирни тарк этади.  Бунда сиз жамоа имкониятларини қандай баҳолайсиз?

Биз натижа учун эмас футболчи етказиб бериш учун ишламоқдамиз.  Натижага кўп ҳам эътибор қаратмайман.  Ҳар бир ўйинда сўнг футболчи ўзига нимадир олиши керак.  Жамоамиз шиори ҳам шу боис "Биз юлдузларни сотиб олмаймиз,  биз уларни кашф этамиз" деб айтилмоқда.  Жамоанинг сўнгги икки поғонада қолиб тушиб кетмаслигига ишонаман.  


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика