RU

Последние новости

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  95 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  23 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  20 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  2 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  30 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   98 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Дилшод Андаев: “Андижон” қарши ҳужумда ҳаракат қилди” Новости

Дилшод Андаев: “Андижон” қарши ҳужумда ҳаракат қилди”

Косоннинг “Аланга” жамоаси бугун ўз майдонида чемпионат етакчиларидан бири “Андижон”ни қабул қилди.
Бу сафар жамоа яна водий клубига қарши кечган баҳсда мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Дилшод Андаевнинг фикрларини тингладик.

-Учрашувда ташаббус тўлиқ жамоамиз томонида бўлди – дейди Андаев. Аммо ўйиннинг 3-дақиқасида Ҳуршид Суюнов кутилмаганда ўз дарвозамизга гол киритиб юборди ва шу тариқа ўз хатоимиз туфайли мағлубиятга учрадик.

Голдан сўнг “Андижон” асосий эътиборини ҳимояга қаратди ва қолган вақтлар мобайнида кўпроқ қарши ҳужум тактикасида ўйнади. Рақиб жамоа ҳам бугун ёмон таассурот қолдирмади. Яхши жамоа, таркибида олий лигада тўп сурган ўйинчилар бор. Тўпни ўзида ушлаб тура олади.

Бугунги мағлубият иккинчи босқичдаги учинчидир. Бундан олдин водийнинг бошқа жамоалари, “Чуст-Пахтакор” ва “Косонсой”га имкониятни бой бергандик. Шунинг учун ҳозир турнир жадвалидаги ўрнимиз хавас қиладиган даражада эмас.

Энди кейинги ўйинда, “Қўқон-1912”ни қабул қиламиз. Унгача йигитларни руҳий жиҳатдан тайёрлашимиз керак. Тушунаман, бугунги кунда улар руҳий томондан тушкун кайфиятда. Шунинг учун бугунги ўйиндан кейин шогирдларимга эътироз билдирмадим. Улар учрашувнинг охирига қадар жиддий курашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика