Дилмурод Шавкатов: “Мақсадимиз – чемпионлик”
04 дек 2021 21:40
Новости
Дилмурод Шавкатов: “Мақсадимиз – чемпионлик”
Мазкур тур давомида жамоа етакчи футболчиси Дилмурод Шавкатов 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Ортда қолган тур ўйинларидан Шавкатов қанчалик қониқиш ҳосил қилди? Буни у билан суҳбатимиз давомида билиб олдик.
- Ортда қолган тур ҳақида
“Мазкур тур давомида қийин ўйинларни ўтказдик. Назаримда, 3-тур бу йил ҳисобидан энг қийини эди дейиш мумкин. “Динамо”га қарши ўйинимиз осон кечгани йўқ. Чунки рақибимиз таркибида асосан, ёшлар тўп тепади. Улар бизга етарлича қаршилик қилди. Мақсадимиз юқори бўлгани учун ҳам учта ўйинда ғалаба қозондик.

- Энг қийин ўйин борасида
“Бирорта ўйин осон кечгани йўқ. “Строитель-Зарафшон” билан ўйинда ҳам қийинчиликка дуч келдик. “Пахтакор” ва “Динамо” ҳам бундан мустасно эмас. Ким билан ўйнаган бўлсак, барчасида катта қийинчиликларга дуч келдик.
- Мақсади тўғрисида
“Бу йил тўпурарлар рўйхатидан ўрин олишни мақсад қилганман. Бироқ бу менинг олий вазифам эмас. Асосийси, жамоам ғалабаси мен учун биринчи ўринда туради. Менинг гол уришимдан кўра, “Локомотив” ғалабаси муҳим аҳамиятга эга.
- “Локомотив”нинг мақсади хусусида
“Жамоамиз билан чемпионлик учун курашмоқдамиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда муваффақиятга эришиш ҳамда қимматли очколарни жамғариш ҳисобланади. Яхши биласиз, бу йил чемпионлик пойгасида бир нечта жамоалар рақобатлашмоқда. Булар орасида “Локомотив” ҳам юқори ўринларни кўзлаган ҳолда курашмоқда. Ўтган йили “Пахтакор” билан чемпионликка эришгандик. Буни “Локо” билан такрорлаш ниятидамиз.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии