RU

Последние новости

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Дилмурод Назаров хотира турнири бўлиб ўтади Новости

Дилмурод Назаров хотира турнири бўлиб ўтади

9-12 апрель кунлари Тошкент шаҳрида собиқ футболчи Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтади.
"Ливерпуль-Гол" футбол клуби ва Назаровлар оиласи ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу турнирда 8та жамоа иштирок этади.

"Пахтакор", "Бунёдкор 1", "Бунёдкор 2", "Навбаҳор", "Насаф", "Ливерпуль-Гол", "Локомотив" ва Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубларининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари турнирда қатнашишади.


Дилмурод Назаров профессионал фаолиятини 1992 йил "Пахтакор"  сафида бошлаган. Икки йил давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган Дилмурод Назаров Ўзбекистон чемпиони (1992) ва Ўзбекистон кубоги (1993) соҳибига айлаган. 1993 йил Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида ўйнаб яна "Пахтакор"га қатди. Уч йил давомида "шерлар" сафида яна чемпион (1998) ва кубок соҳиби (1997) бўлди. 1995 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида 2-ўринни банд этди. 1999 йилда Тошкентнинг "Трактор" ва Шимкентнинг "Ордабаси" клубида фаолият олиб борди.

Кейинги йил "Пахтакор"да, 2001 йилда эса "Сурхон" клубида ўйнаган. Қисқа муддат Қозоғистоннинг "Тараз" шарафини ҳимоя қилди. Қозоғистонда "Қайсар", "Ясси Сайрам" ва "Ордабаси" каби клубларда ўйнади.

2006 йилда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида ўйнаб футболчилик фаолиятини якунлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1995-1997 йилларда 10та ўйинда майдонга тушган. 1996 йилда Осиё Кубогида иштирок этган.
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика