Диего Симеоненинг ўғли "Ливерпул"га гол ургач, йиғлаб юборди
08 сен 2022 21:49
Новости
Диего Симеоненинг ўғли "Ливерпул"га гол ургач, йиғлаб юборди
Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеоне Европа Чемпионлар лигасидаги дебют голини ургач, кўзёшларини тийиб тура олмади.
Неаполликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Шуларнинг учинчиси аргентиналик футболчига тегишли бўлди.
"Ливерпул"га қарши баҳс 27 ёшли ҳужумчининг Европа Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйини эди ҳамда ушбу тўқнашувда у дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.
Кейинчалик Симеоне ўйин ҳақида шундай фикр билдирди: "Мен бир лаҳза бўлса-да, Чемпионлар лигасида ўйнашни орзу қилардим. Бугун менга шундай имконият тақдим этилди ва мен бундай фойдаландим".
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии