RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Диего Марадонанинг либоси кимошди савдосига қўйилади Новости

Диего Марадонанинг либоси кимошди савдосига қўйилади

Аргентиналик футболчининг 1986 йилги жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйнаган футболкаси бўлажак харидорга тахминан 5,25 миллион долларга тушиши айтилмоқда.

Аргентиналик футболчининг 1986 йилги жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйнаган футболкаси бўлажак харидорга тахминан 5,25 миллион долларга тушиши айтилмоқда. 

Ўша ўйинда Марадона қўли билан гол урганди, кейинчалик бу гол "Худонинг қўли" атаган. Шунингдек, ушбу учрашувда Марадона ўз майдонидан бошлаб бир қанча рақибларини алдаб ўтганча, "Аср голини" киритганди.

Ҳозирда ушбу либос Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Стив Хожга тегишли бўлиб, у ўша ўйиндан кейин Марадона билан футболка алмаштирганди.

Онлайн аукционлар 20 апрелдан 4 майгача давом этади. Ушбу давр мобайнида футболка Лондондаги Sotheby’s кўргазмасида намойиш этилади.

Ҳозирда ким ошди савдосида сотилган энг қиммат футболка бу "Янкис"нинг собиқ бейсболчиси Бэйб Рутнинг либоси ҳисобланади. Унинг нархи 5,64 миллион долларни ташкил қилган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика