RU

Последние новости

14:33Винисиус 2та ўйинга четлатилади, аммо "Реал"...  6 13:51Модрич Пушкаш рекордини янгилади  1 12:42"Пахтакор" янги устози футболчилар билан танишди  2 12:34"Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинида қайси футболчилар иштирок этмоқда?   4 12:16"Сўғдиёна" қишки йиғинни БАА ва Туркияда ўтказади  0 12:10"Насаф" январь ойида Қаршида, 3 февралдан Туркияда йиғин ўтказади  1 12:10Модрич: "Реал" яна ирода кўрсатди. Бу ғалаба совринга тенг бўлиши мумкин"  0 11:36Эшитдик-да! "Нефтчи"дан навбатдаги "юриш"  9 11:12Расмий хабар: "Сурхон"ни 6 футболчи тарк этди  1 10:58Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи"га ўтмоқда  13 10:50ОКМК навбатдаги футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:16Шоҳрух Гадоев фаолиятини водий жамоасида бошлашга яқин  2 09:47Sofascore. Алиқулов энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  3 09:467 нафар дебютант. ФИФА 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимизнинг рўйхатини эълон қилди  0 09:22«Нефтчи» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  6

Дидье Дрогбанинг ҳаёт қоидалари Новости

Дидье Дрогбанинг ҳаёт қоидалари

Дидье Дрогба XXI асрнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири эди. Унинг сўнгги клуби Америка Қўшма Штатлари иккинчи дивизионининг "Феникс Райсинг" жамоаси эди. Котдиуварлик футболчининг ҳаёт қоидалари ҳақида маълумот берамиз.

"Челси"да ҳаётимдаги энг яхши дамларни бошимдан ўтказдим. Нафақат футболчи, балки шахс сифатида ҳам.

Менда кўк қон бор ва уни ўзгартириб бўлмайди.

Етакчилик қобилияти сиз билан биргаликда дунёга келмайди, унга эришиш керак.

Футбол майдонида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Агар бизда ғалаба қозониш учун атиги битта имконият бўлса, мен у учун курашаман.

Моуриньо мени Европанинг энг яхши футболчиларидан бирига айлантирди. Шу боис дунёнинг исталган нуқтасигача унга эргашишга тайёрман.

Одамларнинг футболчиларга ҳасад қилишлари ғалати. Уларнинг таъкидлашича, футболчиларда ақл йўқ, лекин киритган тўпи эвазига миллионларга эга бўлишади. Мен ишонаманки, ҳаётда сиз қилган ишингизга яраша ҳақ оласиз.

Чемпионлар лигаси кубогини бошим узра кўтариш фаолиятимдаги энг муҳим воқеа саналади.

Хитойга йўл олишдан аввал Марселга қайтишимни айтганимни ҳозир кўпчилик ёдга олади. Балки бир кун келиб шундай бўлар. Француз клуби менинг қалбимда мангу яшайди.

Югургиб кетаётганингизда, тўпни қабул қилиш ва узатмалар амалга ошириш борасида қарор қабул қилиш чоғида тўпнинг траекториясига ҳам эътибор қаратишингиз керак, ҳаммаси жуда тез бажарилиши лозим. Тезлик барчасини ҳал қилади.

Муносиб меҳнат муносиб тақдирланиши керак.

Исталганча ўтказиб юборилган голга жавоб беришга қодир бўлган жамоалар бор. Улар сафарда беш-олтита гол ўтказиб юборишлари мумкин, аммо ўз майдонида ундан кўпроқ гол уришади. "Челси" айнан шундай жамоа.

Шахсий муаммоларим ўйиним сифатига таъсир қилишига йўл қўймайман.

Эвребени ҳакамлик қилиши - бу шармандаликнинг ўзгинаси!

Криштиану Роналду Мессидан яхшироқ эканини ҳамма билади, буни баъзилар тан олиши қийин.

Ҳар бир футболчи Миланда ўйнашни орзу қилади.

Моуринонинг ўзини ғолиб бўлишга тайёрлаган ва бу хусусиятни "Челси" ДНКсига киритди.

"Челси"нинг асосий рақиби "Ливерпуль", "Арсенал" ёки МЮ эмас, "Челси"нинг ўзи.

Финалда ғалаба қозонишингиз керак. Ярим финал, чорак финалдаги мағлубиятлар унутилади, лекин финалдагиси сиз билан абадий қолади. Кейинчалик 2-, 3-, 4-, 5-финалда ғалаба қозонсангиз ҳам, барибир ўша мағлубиятни ёдга оласиз.

Шевченкодан кўп нарсани ўргандим. Айниқса, совуққон бўлишни, гол уриш имкониятини кутишни ундан ўргандим.

Тақдирга ишонаман. Агар бирор нарса содир бўлмаган бўлса, демак пешонага шундай ёзилган.

Мураббий икки нарсани ўргатиши мумкин: ишонч ва техникани.

Футболда барча яхши нарсалар кўз очиб юмгунча ўзгариши мумкин.

Англияда ҳеч қачон ирқчилик муаммосига дуч келмаганман.

Доимий саёҳатлардан ва ўзимнинг ўйинимдан чарчамагунимча футбол ўйнайвераман.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика