Дидье Дешам: "Мақсадимиз гуруҳда биринчи бўлиш"
19 июн 2016 17:55
Новости
Дидье Дешам: "Мақсадимиз гуруҳда биринчи бўлиш"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Швейцарияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Қўл остимда 23 нафар ажойиб футболчи мавжуд, бироқ бир қатор факторларни ҳисобга олиш керак. Гуруҳда биринчи ўринни олишимиз керак, шунга қараб таркиб танлаш керак. Бу бизнинг мақсадимиз.
Бугун швейцарияликларнинг ўйин услуби туфайли бизда кўпроқ бўш жойлар бўлади. Суперҳимоявий жамоаларга қарши ўйнаш доим оғир. Швейцария эса футбол ўйнашни ёқтиради, шу боис бизни очиқ ўйин кутмоқда.
Димитри Пайе жуда кўп меҳнат қилди. Индивидуал кучли футболчилар кўп, лекин жамоага фойда келтира оладиганлари кам. Ҳозир Пайе билан содир бўлаётган ҳолат менга ёқмоқда. У бунга тўла ҳақли", - дейди Дешам.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии