Дибаланинг Европа Лигаси финалидаги иштироки сўроқ остида
27 мая 2023 16:56
Новости
"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала Европа Лигаси финалида "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью маълум қилди.
"Менимча, у ўйнай олмайди. Лекин ростини айтаман: умид қиламанки, у ҳеч бўлмаганда захира ўриндиғида ўтиради. Агар Пауло захира ўриндиғида бўлиб, 15-20 дақиқага майдонга туша олса, мен бундан хурсанд бўламан", – деди мутахассис.
Аргентиналик футболчи тўпиғидан олган жароҳати туфайли "бўрилар"нинг сўнгги 4 та ўйинини ўтказиб юборди. У жорий мавсум барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
"Севилья" ҳамда "Рома" ўртасидаги Европа Лигаси финал учрашуви 31 май, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии