Дибала фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин
22 мар 2022 15:51
Новости
Дибала фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда журналист Жованни Альданезе хабар бермоқда.
Олдинроқ, туринликлар бош директори Маурицио Арривабене аргентиналик ҳужумчининг ёзда клубдан кетишини тасдиқлаганди. "Ювентус" раҳбарияти 28 ёшли футболчи билан келишувни узайтириш борасида келишувга эриша олмади.
Дибаланинг Турин клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" сафида А Серия доирасида 21та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии