Ди Натале: "Кийиниш хонасида ёш боладек йиғлаб юбордим"
16 мая 2016 12:52
Новости
Ди Натале: "Кийиниш хонасида ёш боладек йиғлаб юбордим"
"Удинезе" ҳужумчиси Антонио Ди Натале ўз фаолиятидаги сўнгги учрашув ҳақида гапириб берди.
38 ёшли футболчи "Карпи"га (1:2) қарши баҳсда захирадан ўйинга қўшилди.
"Биз 12 йилни бирга ўтказдик. Шу вақт ичида мен билан бирга бўлган жамоадошларим ва клубга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Машғулотда жароҳат олдим, аммо учрашувда ҳеч бўлмаса 20 дақиқа ўйнамоқчи эдим. Шифокорлар майдонга тушишга руҳсат беришди. Хайрлашув кунигача хотиржам эдим, аммо кийиниш хонасида ёш боладек йиғлаб юбордим. Кўз олдимдан шу 12 йил ўтди. "Удинезе"га фойда келтиришга уриндим, кўплаб голлар урдим, клуб тарихига кираман деган умиддаман. Энди вақтимни оилам билан ўтказмоқчиман, кейин эса навбатдаги қадамим ҳақида ўйлайман. Ҳар сонияда клуб президенти қўнғироқ қилиши мумкин" - дейди Ди Натале.
Комментарии