RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Ди Мария "Ювентус"ни тарк этиш ниятида эмаслигини айтди Новости

Ди Мария "Ювентус"ни тарк этиш ниятида эмаслигини айтди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария жамоадан кетиш ҳақида ўйламаётганини таъкидлади.

"Албатта, ҳозир сафимизга қўшилиш учун қулай фурсат эмас, чунки клуб муаммога дуч келди. Шунга қарамай, "Ювентус" буюклигича қолмоқда, асосийси – кучли бўлиб қолиш ва ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишда давом этиш. Мен ҳар доим оиламни ҳисобга олиб қарор қабул қиламан ва оилам Туринда бахтли. "Ювентус" – Италиядаги энг катта клуб, Европанинг асосий клубларидан бири, биз ҳаммасидан мамнунмиз", – деди Ди Мария.

Ди Мария 2022 йилнинг июлида эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтганди, 34 ёшли аргентиналик футболчининг битими 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Футболчи 2022/23 йилги мавсумда 14 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика