Ди Мария: Роналду “Реал” раҳбариятидан мени трансферга қўймасликларини сўради
14 авг 2013 12:38
Новости


Ди Мария: Роналду “Реал” раҳбариятидан мени трансферга қўймасликларини сўради
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария кейинги мавсумни ҳам ўз клуби сафида ўтказадиган бўлди, деб хабар беради испан ОАВ.
Аргентина терма жамоаси футболчисини сўзлари қараганда, унинг клубга қолиши бўйича сўнгги нуқтани клуб ҳужумчиси Криштиану Роналду қўйган.
“Ҳақиқатдан ҳам Роналду Флорентино Перес билан мен ҳақимда суҳбатлашган. Криштианунинг ўзи менга бу ҳақда ҳеч нарса демади, лекин мен буни бошқалардан билиб олдим. Мен учун бу шараф”, - дейди Мария.
Эслатиб ўтамиз, испан ОАВ бир неча маротаба “Реал” аргентиналик футболчини трансферга қўйганлиги ҳақида хабар бреган эди.

Комментарии