Дэвид Мойес мураббийлар штабини кучайтиради
18 ноя 2013 13:45
Новости
Дэвид Мойес мураббийлар штабини кучайтиради
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Дэвид Мойес, мураббийлар штабини кучайтиришда давом этмоқда.
Хабарларга қараганда, Мойес премьер-лигада элит ўйинчилар билан ишлаш бўлими бошлиғи Жон Мертони “Олд Траффорд”га ўтишга кўндирган.
Мойес “Эвертон”да Мерто билан бирга ишлагани боис, уни жуда яхши танийди. Бироқ янги мутахассиснинг келиши Англия чемпионлари Академияси раҳбари Брайан МакКлернинг ишларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмас экан.
Скаутлар хизматини яна бир янги мутахассис, “Челси” клуби скаутлари бошлиғи Мик Догерти тўлдиради. У ҳам Мойес билан биргаликда “Эвертон”да ишлаган.
Манбанинг хабарига кўра, Мойес ўз атрофида ишончли ва етарлича тажрибага эга бўлган мутахассисларни йиғмоқчи экан. Улар яқинда бўлиб ўтадиган трансфер бозоридан ҳам фаол иштирок эта олишлари мумкин.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии