RU

Последние новости

19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  0 19:04Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо". Таркиблар маълум  1 18:57Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор". Черан асосийда, Алижонов қайдномада йўқ  6 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  6 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  1 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  1 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  5 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  33 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  3 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  28

Development Cup–2017. Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистонни мағлубиятга учратди Новости

Development Cup–2017. Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистонни мағлубиятга учратди

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида давом этаётган Development Cup халқаро турнирида муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси кеча, 20 апрель куни Арманистон U-15 футболчиларига қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона голга Руслан Рўзиев муаллифлик қилди. Параллель равишда бўлиб ўтган ўйинда Македония ва Кипр ўсмирлари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Македония ўсмирларига қарши беллашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Бўлиб ўтган икки турдан кейин Ўзбекистон U-15 термаси 6 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Кипр 4 очко билан иккинчи, Македония 1 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Мезбон Арманистон ўсмирлар термаси ҳисобида очко йўқ.

Эстага, 22 апрель куни мусобақанинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик футболчилар Кипр билан, арманистонлик футболчилар эса Македония билан баҳс олиб боради. 

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика