Дешамга янги шартнома таклиф қилинади
13 окт 2019 09:31
Новости
Дешамга янги шартнома таклиф қилинади
Франция футбол федерацияси (ФФФ) терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешамнинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда.
Шу боис мутахассис яна икки йил мобайнида амалдаги жаҳон чемпионларини бошқариши мумкин, дея хабар бермоқда L’Equipe нашри.
Маълум бўлишича, Франция терма жамоаси Евро-2020 баҳсларига йўлланмани қўлга киритиши билан ФФФ раҳбари Ноэль ле Гре мураббийга амалдаги шартномасини яна икки йилга узайтириш учун шартнома таклиф қилади.
Франция терма жамоаси айни пайтда ўз гуруҳида 18 очко тўплаб пешқадамлик қилмоқда. 11 октябрь куни Дешам жамоаси сафарда Исландияни (1:0) таслим этди. Уч ранглилар саралаш босқичи доирасида навбатдаги учрашувни 14 октябрь куни Туркияга қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии