Дешам: "Рақиб хатоларимизни кечирмади"
27 мар 2015 13:14
Новости
Дешам: "Рақиб хатоларимизни кечирмади"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ўртоқлик учрашувида Бразилиядан учралган мағлубият (1:3) ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Бу оғриқли мағлубият. Ўз хатоларимиз учун жазоландик. Бразилияликлар тезкорлик билан ўйин тизгинини қўлга олишди. 1:2 пайти мувозанатни тиклаш учун имкониятлар бўлди, аммо учинчи гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Сўнгги 10 дақиқа ўзгаришлар сабаб ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.
Бу биз учун фойдали тажриба ва келажакда тартибли ва фойдалироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бразилия Америка Кубогига тайёргарлик кўряпти, Евро-2016га эса анча вақт бор. Жаҳон чемпионатида Германиядан учралган йирик мағлубиятга қарамай, бразилияликлар ярим фиранлгача етиб кела олишди. Бундай ўйинлар хатоларимизни тўғирлашга ёрдам беради" - дейди Дешам.
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии