Дербини бошқарган машҳур ҳакам тотализаторда қатнашганликда гумон қилинмоқда
12 июл 2020 15:28
Новости
Дербини бошқарган машҳур ҳакам тотализаторда қатнашганликда гумон қилинмоқда
Россиялик бош ҳакам Сергей Лапочкин тотализаторда иштирок этганликда айбланмоқда.
"Metaratings" хабарига кўра, Лапочкин собиқ футбол ҳаками Павел Стипиди билан тотализаторда қаллоблик қилган бўлиши мумкин. Гап учрашувларда кўрсатиладиган карточкалар ҳақида кетмоқда.
Россия ФИ ушбу ҳолат юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда. Агарда гумон тасдиқланса, Лапочкин бир умрга ҳакамликдан четлатилинади. Унинг Москва дербисидаги "Спартак" - "Локомотив" учрашувида кўрсатган қизил карточкаси ҳам тотализаторга алоқадор бўлиши мумкин.
Қайд этиш керак, Лапочкин 2018/19 йилги мавсумда Россиянинг энг яхши ҳаками бўлганди.
Комментарии