RU

Последние новости

09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  1 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  4 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  14 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5

Дербилар давом этади ёхуд бугун Мадриднинг икки суперклуби тўқнашади (Превью) Новости

Дербилар давом этади ёхуд бугун Мадриднинг икки суперклуби тўқнашади (Превью)

Бугун ЛаЛиганинг 31-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади.

"Реал" (Мадрид) - "Атлетико" (Мадрид)
8 апрель 2018 йил. Мадрид, "Сантьяго Бернабеу"
Дисквалифия
: йўқ
Жароҳатланганлар: Начо - Шиме Врсалько, Хосе Мария Хименес, Филипе Луис.

Мадрид дербиси - ЛаЛига 31-турининг марказий учрашувидир. Пойтахтнинг икки жамоаси ҳам "Барселона"ни қувиб ета олишмайди. Жамоалар иккинчи ўрин учун кураш олиб боришмоқда. Учрашувгача "матрасчилар" "бланкос"ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. Уларнинг ортидан "Валенсия" изма-из таъқиб қилиб келмоқда. Жамоаларнинг йиғган очколарига аҳамият берган бўлсак, улар 2-ўрин учун мавсум якунига қадар курашишлари аниқ.

Жамоалар принципиал рақиб ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. "Реал" бу рақибини икки бора ЕЧЛ финалида мағлуб этган. Ўтган мавсумда эса ушбу мусобақанинг ярим финалида икки ўйин ҳисобига кўра таслим этди. Илк баҳсда Криштиану Роналду хет-трик қайд этди. Иккинчи учрашувда эса "Атлетико" 2:1 ҳисобидаги фойдасиз ғалабага эришди. Томонларнинг миллий чемпионатдаги илк учрашуви зерикарли ўтди ва голлар урилмади.

"Реал" дербига жанговор кайфиятда бормоқда. Зинедин Зидан жамоаси кетма кет 6 учрашувда ғалаба қозонди. Уларнинг учтасида йирик ҳисоб қайд этилди. "Бланкос" чемпионатда "Хетафе" (3:1), "Эйбар" (2:1), "Жирона" (6:3) ва "Лас-Пальмас"ни (3:0), ЕЧЛда эса сафарда Франциянинг ПСЖ (2:1) ҳамда Италиянинг "Ювентус" (3:0) жамоалари доғда қолдирилди.

Ўз навбатида "Атлетико" ҳам яхши ўйнамоқда. Бироқ улар ЛаЛига доирасида ўтган сўнгги 2 сафар баҳсларида мағлуб бўлди. Олдинига "Барселона"га 0:1, кейинчалик "Вильярреал"га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Симеоне жамоаси ЛаЛиганинг 30-турида Гамейронинг пенальтиси эвазига ғалабага эришди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 172 бора тўқнаш келишган. Шуларнинг 91тасида "Реал", 42тасида "Атлетико"нинг қўли баланд келган. 39 учрашувда ғолиб аниқланмаган. "Реал" 300 гол уриб, 223та тўп ўтказиб юборган. Икки жамоанинг ҳам энг йирик ғалабаси 5:0га тенг.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН

Мадрид. Стадион "Ванда Метрополитано". 66 591 томошабин

"Атлетико" - "Реал" 0:0 

"Атлетико": Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Лукас, Габи, Томас (Феррейра-Карраско, 54), Сауль, Коке, Корреа (Гамейро, 77), Гризманн (Торрес, 76) 

"Реал": Касилья, Карвахаль, Рамос (Начо, 46), Варан, Марсело, Каземиро, Модрич, Кроос, Иско, Роналду, Бензема (Асенсио, 76) 

Огоҳлантиришлар: Савич, 34, Сауль, 63, Коке, 70, Хуанфран, 77, Лукас, 82, Годин, 89 - Карвахаль, 20, Начо, 82

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика