RU

Последние новости

09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   8 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  7 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  16 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49

Денис Коростиченко: "ВАР вақтни оляпти? Демак, камчиликлар бор" Новости

Денис Коростиченко: "ВАР вақтни оляпти? Демак, камчиликлар бор"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" устози Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи ўринда рақибни ғалаба билан табриклайман. Стадионга келган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Ўйин қийин ўтди. Нима учундир ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Буни яхшилаб таҳлил қиламиз. Биринчи бўлимда гол уришимиз учун вазиятлар бўлганди, бироқ фойдалана олмадик. Йигитларга охирги дақиқага қадар курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун ўтказиб юборган голларимизни кўриб чиқиб, навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз", – дейди Коростиченко. 

- Жамоанинг марказий ҳимоя чизиғида муаммолар учта ўйиндан бери кўзга ташланмоқда. Мудофаа чизиғи вакиллари бугун иккинчи голда "ухлаб" қолишди. Ўтган турда АГМК хатолардан фойдалана олмади, "Бунёдкор" эса фойдаланиб қолди. Ушбу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

- Фикрингиз тўғри. Ҳимояда камчиликларимиз бор. Мудофаада яхши ҳаракат қилмадик. Биринчи ва иккинчи бўлимда сиз айтган хатоларни пайқадим. Ҳозир аниқ хулосани айтиш қийин. Юқорида айтганимдек, таҳлил қилиш лозим. Умуман олганда, жамоам ўзига ўхшамади. 

- Чап қанот ҳимояда Шерзод Файзиев ўйнамоқда. У ҳимояланишда яхши ҳаракат қилиши мумкин, аммо ҳужумга қўшилишда қийналади. Жамоада бу қанотда Дилшод Комилов бор...

- Савол учун рахмат. Ўтган ва бугунги ўйинда Шерзодга ишондик. АГМК билан ўйинга қараганда бошланғич таркибда битта ўзгариш қилдик. Ким тайёр бўлса, ўшани майдонга туширдик. Ҳужумкор футболчиларимиз формага кириб олгач, имконият берамиз.

- "Локомотив" бу йил жон сақлаш учун курашадими?

- Бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Бугун ВАР битта вазиятни 10 дақиқа кўрди. Бу борада фикрингиз қандай?

- ВАР ҳақида саволлар кўп туғилмоқда. Ҳакам камроқ хато қилишга ҳаракат қиляпти. Аммо барибир вақт олмоқда. Демак, камчилик бор. Саволни уларга бериш керак.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика