RU

Последние новости

08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  0 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди  1 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  18 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3

Денис Коростиченко: "Менга жамоадан кимдир тотализаторга аралашгани ҳақида 100% аниқ фактни кўрсатишмагунча, бунга ишонмайман. Ҳеч қандай федерацияга ҳам ишонмайман" Новости

Денис Коростиченко: "Менга жамоадан кимдир тотализаторга аралашгани ҳақида 100% аниқ фактни кўрсатишмагунча, бунга ишонмайман. Ҳеч қандай федерацияга ҳам ишонмайман"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага салом. Ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин "Локомотив" мухлисларига раҳмат деб қоламан. Биз қийин аҳволда бўлишимизга қарамасдан, улар бизга ишонишда ва мухлислик қилишда давом этишмоқда. Бунинг учун катта раҳмат. "Навбаҳор" мухлисларини эса ғалаба билан табриклайман. Улар чемпионлик учун курашишмоқда ва шу сабаб ҳам уларга очко жуда зарур. Биз ҳам чемпионатда қолиш учун курашмоқдамиз. "Навбаҳор" мухлислари футболни яхши тушунишади. Биринчи даврада эсимда бор, наманганлик мухлислар биз майдонни тарк этаётганимизда қарсаклар билан кузатиб қўйишганди. "Олимпик" билан ҳам улар шундай қилишганди. Шу сабаб ҳам, наманганлик мухлислар "Навбаҳор"дан чиройлироқ ва шиддатлироқ ўйинлар талаб қилишга тўла ҳақлилар. Клубнинг таркиби ҳам бунга мос. Тўғри, "Навбаҳор" чемпионлик учун курашмоқда, аммо чемпионликка мос ўйин кўрсатмаяпти. Умуман олганда "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, иккита вазият ва иккита гол - ўйин натижаси ҳал. Шу ўринда Мирко Еличичга миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. У жамоани ўзгартишида менга жуда катта ёрдам бермоқда, буни ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Жамоа ўз ўйинини бироз ўзгартирди, аммо ҳали бери бизга омад келмаяпти. Мирко жуда кучли мутахассис, унга раҳмат.

- "Локомотив" сўнгги ўйинларда фақат тайм футбол ўйнаяпти, иккинчи таймда эса чарчаб қолмоқда. Бунга сабаб нима?

- Нима деса бўлади. Бизга бироз концентрация етишмаяпти. Йигитлар бугун ҳаракат қилишди. Ҳамма максимум ҳаракат қилди. Ўйинчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг барчасига раҳмат. Қийин вазиятга қарамасдан, улар ўз устиларида ишлашмоқда. Иккинчи таймда ёмон ўйнаяпмиз дея олмайман. Шунчаки, бироз концентрация етишмаяпти. 

- Саволим сизга бироз ёқмаслиги мумкин. "Локомотив" биринчи бўлимда деярли хатосиз ўйнади, аммо иккинчи таймда биз ҳимоячилар ва дарвозабон иштирокида кичик "цирк" кўрдик. Сизга бу ҳолатлар атайлаб уюштирилаётгандек кўринмаяптими? Шунчаки бу биринчи марта бўлмаяпти. Биз биринчи даврадан бери то ҳозиргача "Локомотив" ўйинларини кузатиб келмоқдамиз. Бир неча ўйинларда айнан ўша бир хил футболчилар деярли бир хил хатоларни такрорлашмоқда ва ўз жарима майдонларида тўпни олдириб, гол ўтказишмоқда. Бу ҳолатлар деярли ҳар сафар ўйиннинг маълум бир қисмида бўлмоқда...

- Йўқ, мен йигитларга тўлиқ ишонаман. Ишонганман ва бундан кейин ҳам ишонишда давом этаман. Менда ҳеч қачон шубҳа бўлмаган. Ўйинларни атайлаб бой беришлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганман. Мен кетгандан сўнг қандайдир жанжалли вазиятлар юзага келди ва жамоадаги ўйинчиларнинг тотализаторга қатнашгани маълум қилинди. Менга жамоадан кимдир тотализаторга аралашгани ҳақида 100% аниқ фактни кўрсатишмагунча, бунга ишонмайман. Ҳеч қандай федерацияга ҳам ишонмайман. Сабаби мен йигитларга ишонаман. Хатоларга келсак, бахтга қарши шундай бўлди. Баъзи ўйинчилар кўпинча хато қилишади. Ўйин хатоларсиз бўлмайди. Ўйинчиларим шунчаки керакмас пайт хато қилишмоқда, бундай ҳолат бўлиб туради. Умуман олганда эса юқорида айтилгандек шубҳалар менда йўқ.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика